RU

Последние новости

17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  4 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  10

Баҳодир Насимов энди эркин агент: шу ва мавсум ҳақида Новости

Баҳодир Насимов энди эркин агент: шу ва мавсум ҳақида

Кеча Озарбайжон Кубоги соҳиби бўлган Баҳодир Насимовнинг "Нефтчи" билан тузган шартномаси якунига етди.
Сўнгги турларни оёқ пайларини тортиб олганлиги сабабли ўтказиб юборган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси бугунга келиб ўзини яхши хис қиляпти. Қизиғи шундаки, кубокни жамоа сардорига топширилгач, Рашид Саидов уни ҳамюртимизга берди. Насимов эса катта саҳнада кубокни юқорига кўтарди.

- Баҳодир Сизни кубок соҳиби бўлганингиз билан табриклаймиз!
- Раҳмат! "Габала" жамоаси билан ўйинга қарши жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Ўйин қизғин курашларга бой бўлди. Аммо якунда пенальтилар сериясида ғалабани қўлга киритдик. "Нефтчи" сафида уч карра чемпион, икки карра кубок соҳиби бўлдим. Фақат суперкубок қоляпти.

- Жамоангиз чемпионат ўйинида айнан "Габала" жамоасига имкониятни бой бериб, учинчи ўриндан маҳрум бўлди. Финалда реванш ҳисси бўлдими?
- Йўқ, шунчаки ўйинга тайёргарлик кўрдик. Мавсум бошида олдимизга иккита турнирда ҳам ғолиб бўлиш вазифаси қўйилган эди. Афсуски, чемпионатда ишимиз биз ўйлагандек чиқмади.

- Жароҳатингиз тузалиб қолдими?
- Ҳа, ҳозир машғулотларга киришдим. Бироқ жисмоний ҳолатим аввалгидек эмас. Яна бир неча кундан кейин ҳаммаси изига тушиб кетади.

- Эндиги режаларингиз қандай?
- "Нефтчи" билан тузган шартномам якунига етди. Ҳозир бу ҳақда ўйламаяпман. Бугун Ўзбекистонга қайтаман, бироз ҳордиқ чиқаришим керак. Олдимда 3-4та жамоадан таклифлар бор.

- Сиздек ҳужумчиларга Ўзбекистон чемпионати муҳтож. Агар жамоаларимиздан бири таклиф билан чиқса, бу ҳақда ўйлаб кўрасизми?

- Бу саволингизга ҳозир жавоб бера олмайман (кулади)

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика