RU

Последние новости

08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  0 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  2 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  1 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  7 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  4 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4

Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди" Новости

Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"

Қуръа натижаларига кўра, ОКМК мавсумни ўз майдонида "Бухоро"га қарши ўйин билан бошлайди.

Клуб бош директори Баҳодир Мирзаев тақвим, рақиблар юзасидан қуйидаги фикрларини билдирди. 


"Қуръа жараёнини кузатдим. Яхши қуръа бўлди. Аввалдан айтиб келганман, мавсумни ўз майдонимизда бошлаш яхши. Ўз мухлисларимиз кўз ўнгида Олмалиқ аҳлига ғалаба тортиқ қилиш учун ҳаракат қиламиз. Илк турларда қўлга киритиладиган ғалаба бутун мавсумга қўшимча куч беради. Иккинчи турни ҳам уйда ўтказишимиз янада яхши деб ўйлайман. Умуман биринчи давра тақвимидан кўнглимиз тўлди. Буёғига амалда кўрсатиш қолди.


Дастлабки 5 та турда барча жамоаларнинг имкониятлари тенг бўлади. Боиси ҳозирги кунда жамоалар мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Кунига икки маҳалдан юкламалар олишмоқда. Кетма-кет назорат учрашувлари ўтказишмоқда. Бу бир йиллик мавсум учун пойдевор вазифасини ўтайди. Дастлабки турларда бир-бирини тушуниб олиши учун вақт керак. ОКМКнинг ўзагини сақлаб қолганимиз бизнинг асосий ютуғимиз бўлиши керак.


ОКМК ўз олдига чемпионлик ва кубок ғолиблигини мақсад қилиб қўйган. Бу орқали ОЧЛга йўлланма олишимиз керак. ОКМК мухлисларини хурсанд қилиши учун борини беради", - дейди Баҳодир Мирзаев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика