RU

Последние новости

00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  0 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  7

Баҳодир Иброҳимов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди Новости

Баҳодир Иброҳимов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди

20 ноябрь куни ЎФФ анжуманлар залида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, спорт устаси Баҳодир Иброҳимовнинг ҳаёти ва ёрқин фаолиятига бағишланган китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
Таниқли футбол журналисти Владимир Сафаровнинг Баҳодир Иброҳимов фаолиятига бағишланган китобининг тақдимот маросимида кенг футбол жамоатчилиги, футбол фахрийлари, спорт журналистлари қаторида, Баҳодир Иброҳимовнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Тақдимот маросимини кириш сўзи билан очиб берган ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов «Пахтакор» клуби собиқ футболчиси, мураббий сифатида катта ютуқларга эришган Баҳодир Иброҳимовнинг ўзбек футболи тарихида тутган ўрни катта эканини алоҳида қайд этди. «Баҳодир Иброҳимов нафақат футболчи, балки мураббий сифатида Ўзбекистонда ҳам, ундан ташқарида ҳам катта ютуқларга эришган ва ўзбек футболини жаҳонга танитишда салмоқли ҳисса қўшган», - деди Мираброр Усмонов.

Тақдимот маросимда шунингдек, китоб муаллифи Владимир Сафаров, футбол фахрийси ва таниқли телебошловчи Ахбор Имомхўжаевлар сўзга чиқиб, Баҳодир Иброҳимовнинг ҳаёти ва ёрқин фаолияти кўпчилик учун ўрнак бўлишга лойиқ эканлигини алоҳида таъкидлашди.

Таъкидлаш жоиз, Баҳодир Иброҳимов 1963-1973 йиллар давомида Тошкентнинг «Пахтакор» клубида тўп сурган. Мураббийлик фаолиятини эса Фарғонанинг «Нефтчи» клубида катта мураббий сифатида бошлаган Иброҳимов кейинчалик «Динамо» (Самарқанд) клубида давом эттирди. Баҳодир Иброҳимов кейинчалик Сурия ёшлар терма жамоалари, БАА ҳамда Саудия Арабистони клубларида катта ютуқларга эришган. Эътиборлиси, Сурия ўсмирлар ҳамда ёшлар терма жамоаларини кетма-кет икки марта жаҳон чемпионати финал босқичи ўйинларига олиб чиққан илк ўзбекистонлик мураббийга айланган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика