Баҳодир Даминов: “Афсуски, ғалаба қозона олмадик”
28 мар 2022 13:10
Новости
Баҳодир Даминов: “Афсуски, ғалаба қозона олмадик”
Мазкур ўйиндан кейин зоминликлар ярим ҳимоячиси Баҳодир Даминов фикрларига қулоқ тутдик.
“Ўйин жуда қийин кечди. Дастлабки бўлимда рақиб анча хавфли вазиятларни яратди. Кўплаб ҳужумлар ташкил қилди. Албатта, гол олиб чиққанимиздан кейин мувозанатни тиклашимиз лозим эди. Танаффусдан кейин мураббийимиз берган кўрсатмаларга амалга қилган ҳолда ўйнадик. Натижада, ўйин назоратини тўлиқ ўз тарафимизга олдик. Афсуски, ғалаба қозона олмадик. Чунки яратилган вазиятларимизда ғалабани қўлга киритиш имконияти ҳам бор эди.
“Бухоро” яхши таассурот қолдирди. Жамоада тажрибали футболчилар кўп. Суперлигага қайтишга астойдил тайёргарлик кўраётгани кўриниб турибди. Яхши шаклланган жамоа.
Муборакдаги стадион ҳолати ҳақида гапирсам, ҳеч қандай эътироз йўқ. Стадион ҳолати жуда яхши ва чиройли футбол кўрсатишда муаммо деярли кўринмайди”, - дея сўзини якунлади Даминов.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии