Баҳодир Аҳмедов: Йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди
15 окт 2017 21:12
Новости
Баҳодир Аҳмедов: Йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди
Учрашувдан сўнг Ўзбекистон футзал термаси бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ЎФФ матбуот хизматига ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
“Бугунги беллашувда йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди. Непал терма жамоаси биз кутгандек кучли бўлиб чиқмади. Шунга қарамай, камчиликлар ҳам кузатилди. Албатта, хатолар устида ишлаб, уларни бартараф қиламиз. Олдимизда Туркманистон ва Қирғизистонга қашри иккита муҳим учрашув турибди. Умид қиламанки, таркибда йўқотишларсиз барча ўйинларда муваффақиятга эришамиз”, – деди Баҳодир Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 16 октябрь куни Туркманистонга қарши, 17 октябрь куни эса Қирғизистонга қарши баҳс олиб боради. Гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати финал йўлланмасига эга бўлади.

Похожие новости
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Комментарии