RU

Последние новости

22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  11 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  3 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  17 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  10 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  3 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  8 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0

Баҳодир Аҳмедов: "Хатога йўл қўйган бўлишса-да, йигитлардан кўнглим тўлди" Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Хатога йўл қўйган бўлишса-да, йигитлардан кўнглим тўлди"

Футзал бўйича Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик беллашувидан кейин термамиз устози Баҳодир Аҳмедов фикрларини билдирди.

"Бугун илк ўртоқлик учрашувини ўтказдик. Дастлабки тўртликда ёш ўйинчиларимизга имконият бердик. Уларнинг ўйини менга ёқди. Кейинги тўртликда жуда кўп таркибни синаб кўрдим. Чунки ёш йигитларни кўриб олишим керак. Билиниб турибди, ҳали анча ўз устида ишлашлари лозим. Худо хоҳласа, уларнинг даражаси ўсади. Улар илк бор халқаро даражадаги ўйинда қатнашишди. Анча вазиятлардан фойдаланишда оқсашди. Умуман олганда, йигитлардан кўнглим тўқ", – деди Аҳмедов.

- Ўйин давомида жуда кўп тўп йўқотдик ва дарвоза олдида тўпни йўқотишимиз ортидан 2 та гол ўтказиб юбордик. Бу кўпроқ ёш ўйинчилар ўйнагани билан боғлиқми ёки бошқа сабаблар борми?

- Бошқа сабаблар ҳам бор. Чунки таркиб ўзгартирганимиз туфайли унга мослашиш қийин кечади. Шунинг учун бундай ҳолатлар учрайди. Биринчи ва иккинчи тўртлик бир-бирини тушунади, аммо ёшлар ва янгилар хато қилишади. Бу биз учун керак нарса, чунки айнан шу хатоларни кўриб, буни устида ишлаймиз.

- Мураббий сифатида бугунги баҳсдан нималарни олдингиз?

- Ёшларимиз нимага қодирлигини кўриб олдим. Хатога йўл қўйган бўлишса-да, йигитлардан кўнглим тўлди.

Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувида кучлар тенг келди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика