RU

Последние новости

23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  26 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  2 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  3 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  16 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  16 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   55

Баҳодир Аҳмедов: "Мусобақага жароҳатларсиз йўл олдик. Футзалчилар ўйинларга тайёр" Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Мусобақага жароҳатларсиз йўл олдик. Футзалчилар ўйинларга тайёр"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун тунда Қувайтда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўл олди.

Кетиш чоғида сайтимиз мухбирлари бош мураббий Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқди. 


"Тайёргарлик жуда яхши ўтди. Машғулотлардан кўнглимиз тўлди. Испаниялик мураббий билан ишладик. Йигитлардан кўнглим тўқ. Катта жароҳатлар йўқ. Футзалчилар бўлажак баҳсларга тайёр. 

Руҳият доимгидек жанговар. Бу борада ҳам муносиб тайёрландик. Мусобақанинг илк ўйини доим қийин ўтади. Ғалаба учун ўйнаймиз. Мухлисларга бизни доим қўллаб-қувватлашаётгани учун миннатдорчилик билдираман. Уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов. 

Шунингдек, иқтидорли футзалчи Ҳусниддин Нишонов ҳам фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ички муҳит жуда зўр. Тайёргарлик яхши кечди. Испаниялик мутахассис билан ишлаб жисмоний ҳолатимизни янада оптималлаштирдик. Бу йилги Осиё чемпионатида Эрондан оладиган реваншимиз бор. Ватанимизга ёруғ юз билан қайтишни мақсад қилганмиз. Кетишдан олдин бироз ҳаяжон борлигини ҳисобга олмаса, ҳаммаси жойида. Насиб қилса, юртимизга медал билан қайтиш учун бор кучимизни ишга соламиз",- дейди Ҳусниддин Нишонов. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика