RU

Последние новости

22:51"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  22 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  8 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2

Баҳодир Аҳмедов: “Мақсадимиз чемпионлик эди, аммо ҳар сафар ҳам ғалаба қозониб бўлмайди” Новости

Баҳодир Аҳмедов: “Мақсадимиз чемпионлик эди, аммо ҳар сафар ҳам ғалаба қозониб бўлмайди”

Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022 3-ўрин учун баҳсда Таиланд устидан қўлга киритилган 8:2 ҳисобидаги ғалабадан кейин Ўзбекистон ТЖ бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ҳамда Ихтиёр Ропиев матбуот анжуманида қатнашди.

3-ўрин учун баҳс ҳақида

Б.А.: Бугун жуда ҳам чиройли ўйин кўрсатдик. Авваламбор, мухлисларимизни хурсанд қилдик. Кейинги ўйинларда ҳам шундай қилишга ҳаракат қиламиз. Таиланд ТЖга миннатдорчилик билдираман. Жуда яхши қаршилик кўрсатишди, лекин қулай вазиятлардан фойдаланганимиз туфайли йирик ҳисобда ғалаба қозондик.

И.Р.: Мақсадимиз фақат чемпионлик эди. Япония билан учрашувда эса бироз омадимиз келмади. Кейинги Осиё чемпионатида ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз. Япония билан ўтган учрашувдаги натижани эса тасодиф деб ҳисоблашингизни истайман. 3-ўрин бизга сув ва ҳаводек керак эди. Чунки, кейинги қитъа биринчилигида юқорироқ саватчадан жой олишимиз керак ва бу жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун таъсир қилади. Шунинг учун бор имкониятимиздан фойдаландик. Таиланд терма жамоасига катта раҳмат айтаман.

Б.А.: Ҳаммага раҳмат. 3-ўрин ҳам яхши натижа, аммо юқорироқ мақсадни кўзлангандик. Энди футболда ҳар сафар ҳам ютиб бўлмайди. Лекин, учинчи ўриндан ҳам кўнглим тўлди, бу кейинги Осиё чемпионатида топ-4 саватчадан жой олишимизга имкон беради.

Япония билан баҳсдан кейин Таиланд билан ёрқин учрашув ўтгани ҳақида

Б.А.: Японияга ютқазгандан кейин йигитларимиз тушкунликка тушмаслиги лозим эди. Чунки, улар билан суҳбатлашдик ва кейинги мақсадимиз учинчи ўрин бўлди. Шу туфайли йигитларимиз буни англаб етишди, мағлубиятдан жуда катта фожеа ясамадик, ҳали ҳаёт тўхтаб қолмади ва биз яна олдинга интилиб, чиройли ўйин кўрсатган ҳолда ғалаба қозондик.

Ютуқ ва камчиликлар ҳақида

Б.А.: Ғалаба ҳамжиҳатлигимиз эвазига қўлга киритилди. Жамоамиз жуда ҳам аҳил, мураббийдан тортиб, барча ходимлар ва футболчиларгача. Шу туфайли ҳар ўйинга чиққанимизда аҳил бўлишимиз керак, ушбу катта натижа ҳам шу сабаб қўлга киритилди. Ҳар бир ўйинчи бир-бири учун жонини беради. Бизнинг энг катта ютуғимиз шу.

Муаммоларга тўхталсак, Япония билан ўйинда вазиятлардан фойдалана олмадик. Энг катта муаммомиз мана шунда.

Термадаги ёш футзалчилар ҳақида

Б.А.: Ёшларимиз жуда яхши ўйин кўрсатишди, улардан кўнглим тўлди. Ўйлайманки, жуда тўғри йўлдан кетмоқдамиз, улар ўсиб бормоқда. Яна бошқа ёшларимиз ҳам бор, уларни ҳам термага жалб қиламиз. Қанча кўпроқ уларга эътибор берсак, футзалимиз шунча ривожланиб боради.

И.Р.: Таркибда кўпроқ жаҳон чемпионати иштирокчилари бор. Майдонда ёшлар билан бирга ҳаракат қилиш осон бўлмайди, ўртоқлик ўйинларида термамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов уларни майдонга тушириб, секин-секин таркибга мослаштирди ва Осиё чемпионатлари орқали тажрибани ошириб борамиз.

Мусобақа ва келажакдаги режалари ҳақида

И.Р.: Мусобақа жуда яхши ўтди деб ўйлайман. Авваламбор, қитъа биринчилигини ажойиб тарзда ўтказгани учун Қувайт давлатига раҳмат. Ташкилотчиларига ҳам. Келажакда Осиё ва жаҳоннинг етакчи клубларида ўйнамоқчиман.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика