RU

Последние новости

18:05"Машъал" - "Хоразм" 0:2 (Матнли трансляция)  2 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:46Суперлига. "Андижон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  17 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  10 16:40Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилди  6 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  10 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  15 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0 13:59"Олимпик"нинг 11 ўйинлик мағлубиятли серияси якун топган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  9 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  3

Бабаян: "Биз "Бунёдкор"га ғалаба учун молиявий рағбатлантириш таклиф қилмаймиз" Новости

Бабаян: "Биз "Бунёдкор"га ғалаба учун молиявий рағбатлантириш таклиф қилмаймиз"

"Металлург" - "Навбаҳор" ўйинидан (0:1) сўнг меҳмон жамоа устози Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Хайрли кеч. Бугун биринчи навбатда ирода намойиш этиладиган ўйин бўлди. Йигитлар ғалаба жуда муҳимлигини кўрсатиб беришди. Футболчиларимиз бор кучини ишга солишди. Мухлисларни табриклайман, йигитлардан миннатдорман.

- Марушич нега алмаштирилди? Жасур Яхшибоев нега таркибда йўқ эди?

- Яхшибоев ҳақида тўхталадиган бўлсак, у касал. Сабаб шу. Марушич катта ишни бажарди. У чарчаганини кўрганимдан сўнг алмаштиришга қарор қилдим.

- Бугун Жокичнинг йўқлиги қай даражада сезилди?

- Йован Жокич биз учун муҳим футболчи, аммо Азим Аҳмедов бу позицияда муносиб ўйин кўрсатиб, у йўқлигини билдирмади.

- Сўнгги турда "Пахтакор" "Бунёдкор"га қарши ўйнайди. "Навбаҳор" ғалаба учун "Бунёдкор"га молиявий рағбатлантириш таклиф қилиши мумкинми?

- Йўқ. Биз бундай ишлар билан шуғулланмаймиз. "Навбаҳор" фақат ўзига эътибор қаратади.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика