RU

Последние новости

23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  4 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  1 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  5 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1 17:37Дарвозаларга 4 та гол урилган, футбол шоуга айланган, "Динамо" ғалабани бой берган учрашувдан галерея  0 17:10Икки клуби "Ман Сити" хавбекига кўз тиккан  0

БААнинг "олтин авлоди" - Бизнинг "йўқотилган авлод"ми? (Мулоҳаза) Новости

БААнинг "олтин авлоди" - Бизнинг "йўқотилган авлод"ми? (Мулоҳаза)

Осиё Кубогида иштирок этган БАА терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта учинчи ўринни эгаллади. Мусобақага келишдан олдин жамоа бош мураббийи Маҳди Али қанчалар танқидга учрамади дейсиз.
Аввалига жамоа ўз майдонидаги ўртоқлик учрашувида Ўзбекистондан 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйгани учун танқид қилинди. Ундан кейин Осиё Кубоги арафасида Қувайт билан ўртоқлик ўйини энди бошланай деб турганда Маҳди Али футболчиларни майдондан олиб чиқиб кетди. Бунга сабаб қувайтлик тасвирчининг ўйинни видеога олишга ҳаракат қилгани бўлди. Маҳди Али видеога олинмайди деди, бунга Қувайт рози бўлмади, натижада ўйин ҳам ўтказилмади. Кейин яна танқидлар бошланди.



Аммо Осиё чемпионати бошлангач, ҳаммаси ўзгариб кетди. БАА аввалига бизни 3:0 ҳисобида енгган Қатарни 4:1 ҳисобида доғда қолдирди. Кейин Баҳрайн 2:1 ҳисобида мағлуб этилди, лекин Маҳди Али жамоаси охирги турда Эронга имкониятни бой бериб қўйди (0:1). Маҳди Али ёшлигидан тарбиялаган йигитлар чоарк финалда ҳақиқий сенсация кўрсатишди. Улар кимсан амалдаги чемпион Японияни мусобақадан чиқариб юборишди. Учинчи ўрин кечган баҳсда эса БАА Ироқни мағлуб этди ва бу ўйинда сизу-бизга яхши таниш Аҳмад Халил иккита гол урган бўлса, Али Мабхут ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди. Натижада Али Мабхут ўзининг бешта голи билан турнир тўпурари бўлди.

Осиё Кубогида БАА сафида Аҳмад Халил, Умар Абдулраҳмон, Али Мабхут, Амир Абдулраҳмон, Муҳаммад Аҳмад каби футболчилар ўзларини кўрсатишди. Бу ўша - 2008 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чемпионликни қўлга киритган йигитлар. Ўша мусобақанинг финалида биз ҳам ўйнагандик ва БААга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Биздан Кенжа Тўраев, БААдан эса Аҳмад Халил (2та) гол муаллифи бўлганди. Мана шундан бери орадан олти йилдан сал кўпроқ вақт ўтди. 19 ёшгача футболчилар ўсиб-улғайиб 25 ёшни қарши олишди. БАА чемпион бўлганидан сўнг кўпчилик 1989-1990 йилда туғилган амирлик футболчиларини "олтин авлод" дея бошлади.  Ўшанда ҳам жамоани Маҳди Али бошқарганди. Кейинчалик Маҳди Али БАА олимпия термасини бошқарди, мана энди миллий терма жамоага ҳам мураббийлик қилмоқда.  



2008 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан бир йил ўтиб биз ҳам, БАА ҳам Мисрдаги жаҳон чемпионатида қатнашди. Кейин яна йиллар ўтди ва БААнинг ўша авлоди пишиб етилиб, аксарият футболчилар терма жамоадан жой олишди. Айниқса, Аҳмад Халил - Али Мабхут - Умар Абдулраҳмон учлиги ҳақида кўпчилик гапира бошлади. Негаки ҳозирда ҳамма ишни шу футболчилар бажармоқда. БААдан фарқли ўлароқ биз шундай авлодни бой бериб қўйдик. Эҳтимол, натижалар бўйича мақтана олармиз, лекин футболчиларнинг мунтазам терма жамоада ўйнаши билан мақтана олмаймиз. Бунга факт сифатида 2008 йилги Осиё чемпионати финалида майдонга тушган Ўзбекистон (U-19) терма жамоаси таркибини келтириб ўтамиз:

ЎЗБЕКИСТОН: Дониёр Усмонов, Мурод Холмуҳамедов, Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Аъзамов, Жасур Ҳасанов (Санъат Шихов, 75), Суннатилла Мамадалиев, Зоҳид Раупов (Даврон Мирзаев, 41), Дилёрбек Эрматов, Фозил Мусаев, Шерзод Каримов, Кенжа Тўраев.



Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогига бу таркибдан биргина Ислом Тўхтахўжаев борди. Аммо у ҳам Хитойга қарши баҳснинг иккинчи таймида майдонга тушиб, кўнгилдагидек ҳаракат қила олмади. Қолаверса, терма жамоамиз 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Қолган футболчилар эса ҳатто ўзимизнинг олий лигада ҳам юлдуз даражасига чиқа олишмади. Ва бунга айбдор сифатида аввало мураббийларни, кейин эса футболчиларнинг ўзини кўрсата оламиз. Мана шу таркибдан кейинчалик Аҳмад Халил, Али Мабхут, Умар Абдулраҳмонга ўхшаган кучли футболчилар чиқа оладими? Бизнингча, йўқ. Чунки бу ўйинчилар терма жамоа тугул, ҳатто ўз клубларида ҳам асосий таркибнинг тўлақонли аъзоси, бошқача айтганда етакчиси саналмайди. Қолаверса, футболчилар 25ни уриб қўйишди ва буёғига мўъжиза кутиш қийин. Наҳотки энди БААнинг "олтин авлоди" - бизнинг "йўқотилган авлод"ми дея икки бўш қўлимизни бир-бирига ишқалаб тураверсак?

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика