RU

Последние новости

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

БАА U-16 терма жамоаси устози: "ЎФА таклифига кўра Тошкентга келдик" Новости

БАА U-16 терма жамоаси устози: "ЎФА таклифига кўра Тошкентга келдик"

Ўзбекистон U-16 - БАА U-16 ўртоқлик учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Мажид Салим Обаид Касин Алзааби ўз фикрларини билдирди.

"Бу ерда эканлигимдан мамнунман. Эртага Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Бу ўйин Осиё чемпионати саралашидан олдинги жуда муҳим баҳс бўлади. Натижадан кўра яхши ўйин кўрсатиш биз учун уствор вазифа ҳисобланади.

Хабарингиз бор, бизнинг саралаш ўйинларимиз Қирғизистонда бўлиб ўтади. ЎФА таклифига кўра Тошкентга келдик ва кучли жамоага қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиш имкониятга эга бўламиз. Бу ердаги об-ҳаво Қирғизистонга анча яқинлиги ҳам бизга қўшимча ёрдам бўлади.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кучли шу боис иккала ўйинда ҳам асосий таркиб ўйинчилари билан ҳаракат қиламиз. Бу ўйинлар 8 ва 11 сентябрь куни ўтказилади. Осиё чемпионати саралашида ҳам ўйинлар мана шундай тиғиз вақт оралиғида бўлиб ўтишини унутманг.



Икки ой саралаш баҳсларига тайёргарликни бошладик. 21 кун давомида ўз уйимизда шуғулландик, кейин эса Сербияга бориб йиғин ўтказдик. Бу ерда Македония ва "Црвена Звезда" ёшлари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Тошкентга келишдан олдин Саудия Арабистони ўсмирлари билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказдик. Ортда қолган йиғинлар ва ўйинлар анчагина фойдали бўлди.

Гуруҳимиздаги учала рақиб Қирғизистон, Ливан ва Ироқни ўрганиб чиқдик. Ироқ жисмоний жиҳатдан анчагина кучли, ливанликлар эса техник ва индивидуал жиҳатдан кучли футболчилардан иборат. Қирғизистон ҳақида эса қолганларга нисбатан камроқ маълумотга эгамиз. Осиё чемпионати саралашида ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз", - деди Мажид Салим Обаид Касин Алзааби.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика