БАА Президенти Кубоги. “Шаржа” суперкамбек қилиб, финалга йўл олди. Шукуров тўлиқ ўйнади
23 фев 2022 07:35
Новости
БАА Президенти Кубоги. “Шаржа” суперкамбек қилиб, финалга йўл олди. Шукуров тўлиқ ўйнади
БАА Президенти Кубоги 1/2 финали жавоб баҳсида “Шаржа” 3:2 ҳисобида “Ал Васл”ни иродали тарзда мағлуб этди.
Аввалига, дубайликлар 2:0 ҳисобида олдинга ўтиб олишганди. Бироқ, шаржаликлар вазиятни ўнглаб, Усмон Камаранинг голи ва Кайонинг дубли эвазига камбек кўрсатди ҳамда мусобақа финалига йўл олди. Мезбонлар сафида Отабек Шукуров ўйинни тўлиқ ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, илк ўйинда нурсиз дуранг қайд этилганди. Шундай қилиб, “Шаржа”нинг финалдаги рақиби “Ал Ваҳда” бўлади.
“Шаржа” – “Ал Васл” 3:2 (0:0, 3:2)
“Шаржа” стадиони
Голлар: Жилберто 52 – 0:1, Хабуш 57 – 0:2, Камара 77 – 1:2, Кайо 90 – 2:2, Кайо 90+2 – 3:2.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии