RU

Последние новости

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  4 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

БАА - Ўзбекистон ўйинига кам вақт қолмоқда Новости

БАА - Ўзбекистон ўйинига кам вақт қолмоқда

Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида охирги ўйинини ўтказади.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари саралашнинг охирги тур учрашувини БАА ёшларига қарши баҳс олиб боришади. Ўйин бизнинг вақт билан 19:25да бошланади. 

Яхши биласиз, гуруҳдаги аввалги иккита ўйинда ғалаба қозонганмиз. Ёшларимиз дастлаб Ливанни 3:1, кейин Непални 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Ўз навбатида БАА ҳам бу жамоаларни мағлубиятга учратди. БАА - Непал 5:0, БАА - Ливан 1:0. 

Учинчи тур олдидан БАА U-22 терма жамоаси фақат тўплар нисбатига кўра гуруҳда етакчилик қилмоқда. Ваҳоланки, уларнинг очкоси биз билан тенг. Бугунги ўйинда ғалабагина терма жамоамизни бирданига Осиё чемпионатига олиб чиқади. Агар дуранг ўйнасак, саралашни иккинчи ўринда тугатамиз ва бошқа гуруҳларнинг натижасини кутишимизга тўғри келади. Ютқазиб қўйсак ҳам худди шундай вазиятда қоламиз. 

Албатта, бугунги беллашувда футболчиларимиздан фақат ғалаба кутиб қоламиз. Шунда қолган гуруҳларда бошқалар қандай ўйнар экан деб кутиб ўтирмаймиз ва бу ёғига фақат Осиё чемпионати ҳақида ўйлаймиз. Эслатиб ўтамиз, навбатдаги U-22 Осиё чемпионати 9-27 январь кунлари Хитойда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика