RU

Последние новости

22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  2 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  26 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  19 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  11 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  1

БАА. "Локомотив" ва "Насаф"нинг рақиблари ўз ўйинларини ўтказишди Новости

БАА. "Локомотив" ва "Насаф"нинг рақиблари ўз ўйинларини ўтказишди

Кеча БАА про лигасида 11-турнинг бир нечта ўйинлари бўлиб ўтди.

ОЧЛ-2016да Ўзбекистон клубларига рақиблик қиладиган учта клуб кеча ўз ўйинини ўтказди.

Азизбек Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клубининг сафарда "Эмирейтс" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар бердик. "Ал Шабаб" ОЧЛ-2016 плей-оффида "Бунёдкор"га қарши ўйнайди.

"Локомотив"нинг гуруҳдаги рақиби "Ал Наср" клуби кеча "Ал Аҳли" меҳмони бўлди. Ўйинда "Наср" 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Иван Йованович бошчилигидаги жамоадан ягона голни бразилиялик Нилмар мезбонлар дарвозасига урди. "Ал Наср" 21 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. Клуб кейинги ўйинни 19 декабрь куни ўз уйида "Ал Шааб"га қарши ўтказади.

"Ал Аҳли" - "Ал Наср" 3:1
Голлар:
Соу 17, Волид Аббос 67, Лима 73 - Нилмар 36.
"Ал Наср": Аҳмад Муҳаммад, Маҳмуд Ҳамис, Эсам Дҳаҳи, Аҳмад Ал Ясси, Луис Хименес (Жассим Ёқуб Салмон, 90+1), Холид Жалол, Тариқ Аҳмад, Мурод Саид, Жирес Кембо Экоко (Салим Солиҳ, 29), Нилмар, Жонатан Питройпа (Жамол Иброҳим, 86).



"Насаф" клубининг гуруҳдоши "Ал Айн" клуби кеча "Ал Шааб" меҳмони бўлди. Ўйинда "Ал Айн" 4:2 ҳисобида зафар қучди. Ғолиб жамоа сафида Иброҳим Диаки ва Эммануэль Эменике дублга эришди. Таъкидлаш лозимки, Златко Далич бошчилигидаги жамоа сафида Аҳмад Барман 24-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. Ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 28тага етказиб олган клуб ҳамон БАА чемпионатида якка пешқадам бўлиб турибди. "Айн" кейинги турни 20 декабрь куни ўз майдонида "Ал Фужира"га қарши ўтказади.

"Ал Шааб" - "Ал Айн" 2:4
Голлар:
Ндри 7, Эл Соулиа 57 - Иброҳим Диаки 13, 18, Эменике 38 пенальти, 78 пенальти.
"Ал Айн": Холид Исса, Муҳаммад Фаёз, Муҳаммад Фавзи, Муҳанад Салим, Исмоил Аҳмад, Умар Абдулраҳмон (Саид Ал Хатири, 81), Иброҳим Диаки (Ҳилол Саид, 61), Аҳмад Барман, Ли Мёнг Жу, Эммануэль Эменике, Муҳаммад Абдулраҳмон (Рашид Исса, 23)
Четлатиш: Аҳмад Барман 24.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика