RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

БАА кундалиги: CА кортежи ёхуд Абу-Дабини эгаллаган ОАВ Новости

БАА кундалиги: CА кортежи ёхуд Абу-Дабини эгаллаган ОАВ

Бугун Дубайда истиқомат қилаётган Championat.asia жамоаси шу ерда, аммо жуда чекка жойда вақтинча яшаган ва машғулот олиб борган терма жамоа меҳмонхонасига борди.

Меҳмонхонага кириб боришимиз ҳам қизиқ кечди. Security (қўриқлаш ходими) барака топсин, бизга ортиқа тўсқинлик қилмади ва йўлимизни очиб берди. Шу тариқа воқеа жойидан стендап, фото ва видео тайёрлашга муваффақ бўлдик. Бизни у ерда кўрган футболчилар ҳам бироз ажабланди, чунки терма лагери ёпиқ ҳолатда бўлгани учун улар биз топиб боришимизни кутмаган. 

Терма жамоа 12:30 да меҳмонхонани тарк этган бўлса, биз йўл-йўлакай машинамиз бензинини тўлдириб олдик ва автобус билан кортеж ҳосил қилиб кетдик. 

Шундай қилиб, маҳаллий вақт билан соат 13:50 да терма жамоа ўзи учун ажратилган отелига етиб келди ва тушлик қилишга кириб кетди. 

Биз Абу-Дабидаги "Ал Наҳайён" стадионига йўл олдик ва матбуот анжуманига қадар фоторепортаж тайёрладик. Кейин соат 18:00 да БАА терма жамоаси бош мураббийи Космин Олариу ва Ҳолид Эйса иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. БАА устози сифатидаги биринчи матбуот анжуманида қатнашган Олариу: "Бундай қисқа вақт ичида катта ўзгаришлар қилиш қийин. Сўнгги бир ҳафта давомида биз тайёргарлик олиб бордик. Футболчиларда иштиёқ жуда юқори, айрим вазиятларда мен уларга тинчланиш кераклиги ҳақида ҳам айтдим", деди. Матбуот анжуманидан сўнг мезбонлар ОАВ вакиллари учун 15 дақиқа очиқ ўтадиган машғулотларга киришди. Биз жараёнларни тарихга муҳрладик. 

Шундан сўнг 19:15 да Тимур Кападзе ва Жалолиддин Машарипов иштирокида анжуман режалаштирилганди. Бироқ улар 15 дақиқа кечикиб келишди. Эҳтимол, бу терма жамоа жойлашган меҳмонхона стадиондан 25 км узоқликда бўлгани учундир. Айниқса, тиғиз вақтда стадионга ўз вақтида етиб келиш мушкул. Бу нарса эртанги ўйинда ҳам таъсирини ўтказмаса бас. 

Шу жойида яна матбуот анжумани мавзусига қайтадиган бўлсак, унда қатнашганларнинг 90 фоизи ўзбекистонликлар эди. Бу чамаси 40 нафар журналист деганидир. Бу рақам шунчаки ҳайратланарли! Улар орасида кўпни кўрган журналист ва шарҳловчилар билан бир қаторда, энди ўсиб келаётган ОАВ вакилларини ҳам кўришимиз мумкин эди. Тажрибали журналистларнинг маълум қилишича, бу каби ҳолат илгари Ўзбекистонда япониялик журналистлар иштирокида рўй берган экан. Тимур Кападзе ҳамда Жалолиддин Машарипов ҳам бундан бироз таажжубга тушгани ва ҳаяжонлангани сезилди. Нима ҳам деймиз, Абу-Дабида файзимизни берсин. Машарипов таъкидлаганидек, ҳеч қачон бундай босқич ва даврда бўлмаганмиз. Бутун халқ терма жамоадан ижобий натижани кутмоқда. 

Матбуот анжуманидан аввал ўзбекистонлик журналистларнинг аккредитацияси масаласи ҳам очиқ турганди, яъни сўроқ остида эди. Бироқ ЎФАнинг саъй-ҳаракатлари эвазига бу ижобий ҳал этилди ва Ўзбекистондан келган ҳамкасблар стадионга киришда ортиқча муаммога дуч келмаслиги аниқ бўлиб улгурди.

Хуллас, бугунги кунимиз баракали ўтди. Одам ёқимли чарчоқни ҳис этди десак муболаға бўлмайди. Энди Сардор Рашидов авжига чиққан "90minutuz" подкастини томоша қилиб, ҳордиқ чиқарамиз. Шунингдек, эртанги тарихий кун учун куч тўплаймиз.


Шерзод Нурматов

Дубай, БАА


БАА кундалиги: Шаржада "йўқотилган" вақт

Автор : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика