RU

Последние новости

08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  3 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  18 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  3

Италия Суперкубоги, Б Серия рекорди... Ака-ука Инзаги мураббий сифатида нималарга эриша олади? Новости

Италия Суперкубоги, Б Серия рекорди... Ака-ука Инзаги мураббий сифатида нималарга эриша олади?

Инзаги фамилиясини эшитган футболнинг унча-мунча мухлиси бефарқ ўтиб кета олмаса керак.

Айнан у сабаб миллионлаб болакайлар футболга, бевосита "Милан"га мухлис бўлиб қолган, маҳаллаларда ўзларини Пиппо деб чақиришларини истарди.

Ҳозирги даврга келиб эса Филиппо Инзаги мураббий сифатида Б Серия рекордини ўрнатди – унинг "Беневенто"си 19 турда 46 очко тўплади.

Симоне Инзаги "Лацио" рекордини янгилади – чемпионат доирасида қаторасига тўққизта ғалаба, параллель равишда Италия Суперкубоги қўлга киритилди.

Ака-укалар энди мураббий сифатида натижа кўрсата бошлади, улар қандай натижага эриша оларкин? Умуман мураббий сифатида қай даражагача чиқа олишади? Буни вақт кўрсатади, аммо бошланиши унчалик ёмон эмас.

Уларнинг отаси Жанкарло шундай дейди:

"Биз 40 йил олдин қандай бўлган бўлсак, ўша-ўшамиз. Кунига 3-4 марта гаплашиб турамиз. Симоне доим ўйин тугагач телефон қилади. Учрашув тугагач, у телефон қилгунча, кўпи билан 4 дақиқа ўтади. Баъзан фақат икки оғиз гап айтади, баъзан кўпроқ гаплашамиз. Суперкубокдаги ғалабадан сўнг у менга майдондалигидаёқ телефон қилди. 

Пиппо финал ҳуштагидан 15-20 дақиқа ўтгач, қўнғироқ қилади. Кўпинча биз тактика борасида баҳслашамиз".

"Пиппо "Ювентус" рекордини янгилай олди. Тасаввур қиляпсизми, ахир ўшанда жамоада Буффон, Дель Пьеро, Трезеге, Каморанези ва кўплаб юлдузлар ҳаракат қиларди… Бу улкан хурсандчилик, катта натижа. "Лацио"нинг Суперкубокдаги ғалабаси ҳам ундан қолишмас ҳисларни тақдим этди".

"Хасад? Бизнинг оиламиз луғатида бундай сўзнинг ўзи йўқ. Улар бир-бирларининг ғалабасидан қувонадилар ва бирор иш ўхшамаса, бир-бирларига қайғурадилар. Улар баҳслашгани ёки бир-бирларини танқид қилганларини ҳеч қачон эшитмаганман".

"Ўйинларни қандай томоша қиламиз? Аёлим бошқа хонада, мен меҳмонхонада кўраман. Пардалар тўлиқ тортилади, ҳеч қандай ёруғлик бўлмаслиги керак. 15 дақиқадан сўнг хона тутун бўлиб кетади. Фақатгина ўйин кунлари мен тамаки ва ликёрга мурожаат қиламан". 

"Беневенто" президенти Пиппо билан суҳбатдан сўнг, ундан ҳайратда қолганини айтганди. Уларнинг биринчи учрашувидан 10 дақиқа ўтгач, Филиппо столда апельсинлар ёрдамида президентга жамоа қандай ҳаракат қилишини тушунтириб кетган.

Умид қиламанки, уларнинг ҳар иккиси яхши мураббий бўлиб етишади. Асосийси биз ҳар қандай вазиятда бир-биримизни ташлаб қўймаймиз. Менимча, оила ана шундай бўлиши керак".



Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика