RU

Последние новости

07:35Лионель Месси жароҳат олди  0 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  0 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  0 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  3 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  18 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  17 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76

Азизжон Ғаниев ва "Шабаб Ал-Аҳли" Бирлашган Араб Амирликлари чемпионига айланди! Новости

Азизжон Ғаниев ва "Шабаб Ал-Аҳли" Бирлашган Араб Амирликлари чемпионига айланди!

Клуб чемпионат якунланишига бир тур қолганда мамлакат чемпионлигини нақд қилди.

Бирлашган Араб Амирликлари Про Лигасида "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси чемпионга айланди. Азизжон Ғаниев ҳаракат қилаётган жамоа 25-тур доирасида "Банни Яс" устидан драматик тарзда ғалаба қозонди ва чемпионат якунланишига бир тур қолганда бош совринни нақд қилди. Жуда муҳим учрашувнинг 61-дақиқасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан "Шабаб Ал-Аҳли" ўзини йўқотиб қўймади. 70-дақиқада ўзбекистонлик футболчи Азизжон Ғаниев жуда кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди ва жамоасини ўйинга қайтарди. Ўйиннинг 74-дақиқасида эса "Шабаб Ал-Аҳли" якунда ғалаба келтирган тўпни киритди. 

Шу тариқа, чемпионат якунланишига бир тур қолганда "Шабаб Ал-Аҳли" иккинчи ва учинчи ўринда турган "Ал Айн" ва "Ал Ваҳда"дан уч очко олдинлаб кетди. Чемпионат якунида очколар тенг келиб қолган тақдирда бош ўлчов сифатида икки жамоанинг ўзаро ўйинига қаралади. "Шабаб Ал-Аҳли" эса икки тақибчиси билан ўзаро ўйинларда устунликка эга. "Ал Айн" ва "Ал Ваҳда"га қарши чемпионат доирасидаги ўйинларда "Шабаб Ал-Аҳли" мағлуб бўлмаган. Аксинча, иккала жамоани ҳам бир мартадан мағлуб қилган ва бир мартадан дуранг ўйнаган. Бу эса тақибчилар сўнгги турда "Шабаб Ал-Аҳли" билан очколарини тенглаштирган тақдирда ҳам жудвалда пастроқда жойлашишларини англатади. Хуллас, Азизжон Ғаниев – БАА чемпиони!


"Банни Яс" – "Ал-Аҳли" 1:2

Голлар: Саша Ивкович 62', Азизжон Ғаниев 70', Яхё Ал Гассани 74'

Азизжон Ғаниевнинг голини телеграмда томоша қилинг

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика