Азиз Турғунбоев: “Яқин кунларда “Навбаҳор” билан шартнома имзолайман”
23 янв 2017 18:35
Новости
Азиз Турғунбоев: “Яқин кунларда “Навбаҳор” билан шартнома имзолайман”
Мавсумга тайёргарликни Тошкентда ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Бекободнинг “Металлург” клубига қарши навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
Ушбу баҳсда бекободликлар (3:2) ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан сўнг “Навбаҳор” клуби футболчиси Азиз Турғунбоев ўз фикрларини билдирди.
“Металлург” жамоасига қарши навбатдаги назорат учрашувимизни ўтказдик. Учрашувда жамоадошим Музаффар Ғофуров менга тўпни узатди ва уни рақиблар дарвозасига жойлаб қўйдим. Бир тарафдан баҳс бироз қийин бўлди. Мана шундай ўртоқлик ўйинлари билан мавсумга яхши тайёргарлик кўрамиз. Яқин кунларда “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолайман”, - дейди Азиз Турғунбоев.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии