RU

Последние новости

09:01Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир чорак финалчи аниқланади  1 08:30Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди  1 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. Навбатдаги нимчорак финалчилар маълум  5 07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  1 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  14 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  1 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  2 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  1 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  7 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  17 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0

Азиз Ибрагимов "Андижон"да Новости

Азиз Ибрагимов "Андижон"да

Кеча кечки машғулот жараёни мухлислар учун ўзгача ўтди.
Куннинг иккинчи ярмида Андижонга тажрибали ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимовни келишини хабар қилиб ўтгандик.
Кутилганидек кечги машғулотлар жараёнида Азиз Ибрагимов “Соғлом авлод” стадионига кириб келди. Бундан хурсанд бўлган бўлган мухлислар футболчини зўр олқишлар билан кутиб олишди. Чунки кўплаб ишқибозлар Ибрагимов “Андижон” таклифини қабул қилишини ўйламаганди. Уни бундай тарзда кутиб олишидан футболчининг ўзи ҳам мамнун бўлди.

Ибрагимов машғулотлар жараёнини кузатди ва ундан сўнг жамоа устози Сергей Шевченко билан суҳбатлашди. “Андижон”га келиши ҳақида Ибрагимов қуйидаги фикрларни билдирди.

- Охирги жамоам “Богемианс” билан шартномам ниҳоясига етаётганди. Бу орада мени Улуғбек Мирзаев “Андижон”га таклиф қилди. Бу йил “Андижон”ни 50 йиллик юбилейи бўлишини ва жамоа олдига олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилганини айтди. Қолаверса, жамоадаги вазиятни тушунтириб, янги мураббий ва ўйинчилар келганини айтди. Шу инсон туфайли “Андижон”га келдим. Худо хоҳласа, “Андижон”ни кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолишига қўлимдан келганча ёрдам бераман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика