Азиз Ҳайдаров терма жамоамиз лагерига келиб қўшилди
19 дек 2014 12:00
Новости
Азиз Ҳайдаров терма жамоамиз лагерига келиб қўшилди
Кеча "Дафра" жамоаси меҳмони бўлган "Ал Шабаб" қийинчилик билан бўлсада, ўзи учун керакли бўлган уч очкони қўлга киритди.
Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ Энрике Луваннор қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Бир киши кам бўлиб ўйнашига қарамасдан "Ал Шабаб" ҳисобни очди. Иссо Муҳаммад 38-дақиқада ҳисобни очди. Диоп эса биринчи бўлим тугашига бир дақиқа қолганида жавоб тўпини киритди. Омад бари-бир ҳамюртимизга кулиб боқди. 85-дақиқада Вилянуэва "Ал Шабаб" учун ўта муҳим бўлган голни урди.
Мазкур ғалабадан сўнг "Ал Шабаб" турнир жадвалининг иккинчи поғонасига кўтарилиб олди, "Ал Айн" эса битта кам ўйин ўтказган ҳолда бир очко фарқи билан биринчи ўринда турибди. 22 декабрь куни мазкур икки жамоа Дубайда ўзаро куч синашадилар.
Азиз Ҳайдаров ўйинга қадар МТЖ ихтиёрида бўлади ва учрашув куни жамоасининг таркибидан жой олади.

Комментарии