RU

Последние новости

21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  1 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2

Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси" Новости

Азиз Амонов: "Осиё Кубогида майдонга тушмадим? Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Гонконгга қарши учрашувга тайёргарликни бошлади.

Терма жамоа аъзолари Тошкентда йиғинга киришишди. Бугунги машғулот аввалида "Хорфаккан" футболчиси Азиз Амоновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Бўлажак ўйинларга тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Барчани Рамазон ойи билан табриклайман. Терма жамоага чақирилганимдан хурсандман. Ҳар бир ўйинга жиддий қараймиз. Мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Гонконг Ўзбекистон учун қандай рақиб?

- Ҳозир барча футбол ўйнашни ўрганиб олган. Агар жиддий тайёргарлик кўрмасангиз, иштиёқ бўлмаса, исталган жамоа сизни ютиб қўйиши мумкин. Шу боис жиддий ҳозирлик олиб борамиз ва бор кучимизни ишга соламиз. 



- Осиё Кубоги вақтида сиз ва Бобир Абдихолиқов майдонга туширилмадингиз. Хафа бўлиш ҳолати бўлмадими?

- Биз майдонга тушсак ҳам, тушмасак ҳам бир жамоамиз. Асосийси – жамоа ғалабаси. Кимни майдонга туширишни бош мураббий ҳал қилади. Биз профессионалмиз. Қанча имконият берса, фойдаланишга тайёрмиз. 

- Ҳозир Рамазон ойида футболчиларга қийин бўлмаяптими?

- Биринчи йил эмас-ку. Ҳаммаси яхши. 

- Ўзбекистон Гонконгни қоғозда ютиб бўлган. Таркиб жиҳатдан ҳам улардан устунмиз. Ушбу омил футболчиларга қанчалик таъсир қилади?

- Биз устунмиз, лекин ўйин ҳали бошлангани йўқ. Футболда ўйингача устунлик сизда бўлади. Майдонда барчада имконият тенглашади. Ҳозирги футболда иштиёқ бўлмаса, исталган рақиб бир-бирини мағлуб этишга қодир.

ВИДЕО. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ажойиб видео

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика