Азиз Амонов: "Эронда футбол учрашувида тўхталиш кам. Ҳакамлар курашга қўйиб беришади"
22 мар 2022 18:23
Новости
Азиз Амонов: "Эронда футбол учрашувида тўхталиш кам. Ҳакамлар курашга қўйиб беришади"
Футболчи бугунги машғулот аввалида "Истиқлол"га кўникиш, Ўзбекистон ва Эрон футболи ўртасидаги фарқ ва бошқа саволларга жавоб бериб ўтди.
- Янги жамоангизга мослашиш жараёни қандай кетяпти?
- Мослашиб кетиш яхши бўлди. Жамоадаги йигитлар илиқ қабул қилишди. Ҳозирда биринчи ўринда кетмоқдамиз. Мана шу ўринимизни сақлаб қолишимиз керак.
- Эрон ва ўзбек футболи ўртасидаги фарқ ҳақида...
- Асосан курашларга асосланган. Эронда ҳакамлар курашга қўйиб беришади. Тўхталишлар кам. Жамоалар очиқ футбол таклиф қилишади. Ўзбекистон чемпионати ҳам кучли.
- Машғулотлардаги тафовутни сездингизми?
- Охиригача ҳаракат қилишади. Ўзбекистон чемпионатига нисбатан техник эмас. Эронда реклама, медиа жуда ривожланган. Машғулот жараёнларини кўрсатишади. Асосий фарқ витаминизацияда бўлиши мумкин. Ўйиндан кейин шу нарсалар ривожланган.
- Тил борасида муаммога учрамадингизми? Жамоадаошларингиз билан қайси тилда гаплашяпсиз?
- Ингилиз тилини ўрганмоқдаман. Асосан ингилиз тили орқали мулоқот қилишга ҳаракат қиляпман.
- Эрон клубига ўтганингиздан сўнг инстаграмдаги обуначиларингиз кескин кўпайди. Ушбу жиҳат сизни хайрон қолдирмадими?
- Эронда мухлислар футболни жуда яхши кўришини айтишганди. Терма жамоадан таклиф олганимдан хурсандман. Ишқибозларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии