RU

Последние новости

12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  7 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  12 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  6 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1 08:39“Навбаҳор“ “Нефтчи“ футболчиси билан 2 ярим йиллик шартнома тузди  2 08:13Салоҳ барча даврларнинг энг яхши африкалик футболчи ким деган саволга жавоб берди  18 07:47“Навбаҳор“ Одиловнинг ўрнига бразилиялик футболчини олиб келмоқда  7

Азимжон Аҳмедов: “Соғлиқ барча нарсадан устун!” Новости

Азимжон Аҳмедов: “Соғлиқ барча нарсадан устун!”

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) қарорига кўра,барча футбол мусобақалари 15 августгача қолдирилди. Бунгача Coca Cola Суперлиганинг 1-давранинг сўнгги 4та тур баҳслари марказлашган ҳолда, Тошкентда ўтказилиши эълон қилинганди.

Бундан ташқари, 23 июль куни Coca Cola Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи баҳсларига қуръа ташланиб, унга кўра, Наманганнинг “Навбаҳор” клуби “А” гуруҳидан жой олган ҳолда, ўз майдонида “Металлург”ни қабул қилиб, сафарда “Андижон” ҳамда АГМК жамоаларига қарши майдонга тушадиган бўлди.
Биз “лочинлар”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси ва сардори Азимжон Аҳмедовдан мазкур масалалар бўйича интервью олдик.

- ЎзПФЛ қарорига кўра, 15 августгача юртимизда барча футбол мусобақалари тўхтатилди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?
- Ўзингизга маълум, мамлакатимизда карантин талаблари 15 августгача узайтирилди. ПФЛ ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА)нинг тавсия хати, шунингдек, мавжуд ҳолат, қолаверса, футболчи ва мураббийлар билан боғлиқ шароитлар, мамлакатимизда ҳукм сураётган карантин даври ҳамда ундаги мураккабликларни инобатга олган ҳолда, шундай қарорга келганлиги, барча учун соғлиқ биринчи ўринда эканлигини ўз хабарида таъкидлаб ўтди.
Мен ҳам ушбу қарорни маъқуллайман. Чунки Суперлиганинг кўплаб клубларидаги футболчилар коронавирусга чалинишди. Ҳаттоки, ”Сурхон” жамоасининг 15 нафар ўйинчиси коронавирусга чалинганлиги эълон қилинди. Бундай шароитда эса футбол баҳсларини ўтказиш бошқаларга ҳам хавф туғдириши эҳтимолдан холи эмас. Ахир, футболчиларнинг соғлиқлари барча нарсадан устун! Умид қиламанки, 15 августга қадар коронавирусга чалинган барча ўйинчилар шифо топишади ҳамда футбол яна давом эттирилади.

- Биринчи давранинг сўнгги 4та тур баҳслари марказлашган ҳолда, Тошкентда ўтказилиши режалаштирилаётганди. Бу борада фикрингиз қандай?
- ПФЛ раҳбарияти барча қарорларни жамоаларга осон бўлиши учун чиқаради. Ушбу қарор ҳам айни пайтдаги пандемия ва карантин шароитидан келиб чиқиб, қабул қилинганди, менимча. Айни пайтда пандемия сабабли, барибир Суперлига ўйинлари мухлисларсиз ўтказиляпти. Шундай экан, менимча, жамоаларга қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. Рестартдан кейинги баҳсларда “Навбаҳор” ишқибозларсиз ҳам муносиб ўйнай олишини исботлади. Шу боис, ПФЛнинг ҳар қандай қарорини ҳурмат қиламиз ҳамда мусобақани қандай ва қаерда давом эттиришни лозим топса, Суперлига баҳсларини шундай тарзда давом эттирамиз.

- Финал баҳси Наманганда ўтказиладиган Ўзбекистон кубогининг “Навбаҳор”га гуруҳ босқичида рақиб бўладиган жамоалар борасида нима дея оласиз?
- “Металлург” ва АГМК клублари айни пайтда Суперлига ўйинларини ҳам яхши ўтказишмоқда. Шунинг учун ушбу жамоаларга қарши кечадиган баҳсларнинг кескин курашлар остида ўтиши аниқ. “Андижон”га қарши кечадиган ўйинлар эса ўзингизга маълум, “водий дербиси” мақомида бўлади ҳамда бундай учрашувлар жамоалар қайси ўринни эгаллаб турганлигидан қатъий назар, доимо шиддатли тарзда кечган. Шу боис, бемалол “Навбаҳор” кучли гуруҳдан жой олди, дея оламан. Аммо жорий мавсумда ўз олдимизга юксак мақсадлар қўйганмиз, яъни Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишни ният қилганмиз. Шундай экан,буни амалга ошириш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз. Ўзбекистон кубогини қўлга киритсак, шундай имкониятга эга бўламиз. Бундан ташқари, таъкидлаганингиздек, кубок финали баҳси Наманганда ўтказилади. Шундай экан, ушбу имкониятдан унумли фойдаланган ҳолда, биллур совринни қўлга киритиб, мухлисларга қувонч улашиш ниятидамиз. Жамоамизнинг айни пайтдаги таркиби буни амалга оширишга қодир.

Худо хоҳласа, финал ўйинига етиб олсак, унгача пандемия даври ҳам якунланиб, мухлисларнинг стадионларга қайтишларига ҳам рухсат берилса, ўз майдонимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи ўйинида ўзгача аншлаг юзага келишига шубҳам йўқ. Биз эса бундан фойдаланишга ҳаракат қиламиз ҳамда узоқ танаффусдан кейин яна Ўзбекистон кубоги соҳибига айланамиз, деган умиддаман.
Сўзим якунида фурсатдан фойдаланган ҳолда, барча мухлисларни кириб келаётган Қурбон ҳайити билан табриклаб, уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилайман.
Илоҳим, коронавирус балоси юртимиздан тезроқ даф бўлсин!Бахтимизга барча мухлислар соғ бўлишсин!


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика