RU

Последние новости

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  4 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

Азим Аҳмедов: “Пахтакор” бу йил ўзига ўхшамади" Новости

Азим Аҳмедов: “Пахтакор” бу йил ўзига ўхшамади"

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби 20 декабрь санасидан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Бу йилги мавсум тўғрисида “шерлар” футболчиси Азим Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.
“Бу йилги мавсум “Пахтакор” учун ижобий ўтди дея олмайман. Чунки “Пахтакор” фақат чемпионлик учун кураш олиб борадиган жамоа ҳисобланади. Афсуски бу йил жамоамиз учун омадсиз йил бўлди.

Биринчи даврада жамоага қўшилиб кетишим бироз қийин бўлди. Бунга ҳаяжонланганим сабаб бўлган бўлса керак. Иккинчи даврадан эса ўзимни яхши ҳис қила бошладим. Жамоа ўйин услубига анча мослашиб олдим. Насиб қилса келаси йили чемпион бўлиш учун ҳаракат қиламиз.

“Пахтакор” бу йил ўзига ўхшамасдан ҳаракат қилди. Бунга омадсизлигимиз ҳам сабаб бўлди, деб ўйлайман.

Бу йилги мавсумда энг яхши футболчи менимча Жалолиддин Машарипов ва Темурхўжа Абдухолиқов бўлса керак. Чунки улар жамоа сафида жуда ҳам яхши ҳаракат қилишди. Мураббийлардан “Локомотив” клуби бош мураббийи Андрей Микляев ва “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев йил мураббийи бўлишса керак”, - дейди “Пахтакор” футболчиси Азим Аҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев.


Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia
Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика