RU

Последние новости

11:22ПСЖ собиқ футболчиси клубнинг муносабатидан норозилигини билдирди  0 10:20Месси: «Ўзимни ўлдиришни истаганман»  19 10:00"Футбол олами". Қосимов ОКМК билан илк бор "Пахтакор"ни ютди, "Бунёдкор" 9 киши бўлиб ютқазмади — Суперлиганинг 12-тури ҳақида барчаси  0 09:50МЮ Гринвуд бўйича илк таклифни қабул қилмади  0 09:22«Реал Мадрид»нинг яна бир футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  2 08:55Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  1 08:45Копа Америка. Бразилия - Коста-Рика 0:0, қимматбахо Бразилиянинг голи хисобга олинмади  0 08:29Про лига. Бугун 14-тур учрашувлари давом эттирилади  1 08:01Копа Америка. Бразилия мусобақани дуранг билан бошлади  16 07:43Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  0 02:40Евро-2024. Хорватия - Италия 1:1, Италия сўнгги сонияларда гол урди  5 02:25Хорватия терма жамоаси гуруҳда қолиб кетдими?  12 02:25Евро-2024. Албания - Испания 0:1  0 02:00Евро-2024. Италия қўшиб берилган сўнгги дақиқадаги гол эвазига гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўл олди  28 01:54Испания Албанияни мағлуб этиб, гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади  7

Азар яна табассум қилмоқда: ЧЛда 650 кун ичидаги илк гол (5 йил ичида илк бор ўйиндан) Новости

Азар яна табассум қилмоқда: ЧЛда 650 кун ичидаги илк гол (5 йил ичида илк бор ўйиндан)

Бенземанинг жароҳатидан сўнг янги имконият.

"Реал" ЧЛ гуруҳ босқич илк турида "Селтик"ни мағлуб этди — 3:0. Мадридликлар сафида Винисиус, Лука Модрич ва ... Эден Азар гол уришди! Ҳа-ҳа, у ҳали ҳам "Реал"да.


Азар 5 йил давомида ЧЛда ўйиндан гол урмади. Аммо, хурсандчиликни Бенземанинг жароҳати бузади


Азар доимий равишда ўйинни захирадан бошлади (у сўнгги бор "Реал" асосий таркибида январда майдонга тушган). Аммо, Эден биринчи бўлимдаёқ шошилинч тарзда майдонга тушди — Карим Бензема 30-дақиқада тиззасидан жароҳат олди.


Азар имкониятдан фойдаланди ва гол урди — 77-дақиқада ҳисоб "Реал" фойдасига 2:0 бўлиб турган пайтда.


Узоқ давом этган ҳужумдан сўнг жарима майдончаси ичига узатма амалга оширилди — Карвахаль самарали тарзда уни марказга ташлади, Азар деярли бўш дарвозага гол уришда хато қилмади.



Бу Эденнинг ўйиндаги ягона самарали ҳаракати эмас: у Винисиус гол урган ва Модрич ассист қайд этган ҳужумда ассист олди пасини берди. Ўша Азар!


• Бельгиялик ЧЛда сўнгги 5 йилда ўйиндан гол урмаганди. Сўнгги гол 2017 йилда "Челси" сафида "Рома"га қарши 3:3 ҳисобида тугаган ўйинда содир бўлган. Эден ўшанда Антонио Конте қўл остида "Челси"да ўйнаган.


Азар ЧЛда яна 2020 йилда гол урди ва энди "Реал" сафида, аммо пенальтидан — "Интер" билан ўйинда 11 метрлик зарбани аниқ амалга оширганди.


• Азар голидан олдин "Реал" футболчилари 33та пас амалга оширишди. Бу "Реал"нинг замонавий ЧЛ тарихидаги энг узун голли ҳужумидир (статистика 2003/04 йилдан бери олиб борилади, "Реал" бу вақт давомида 434та гол урган).


• Умуман Азар голларга жуда ҳам зиқна — у "Реал" сафида сўнгги бор "Эльче"га қарши кубок ўйинида январдаги ўйинда гол урган.


• Бельгиялик Ла Лигада 2020/21 (!) йилги мавсумдан бери гол урмайди — унинг сўнгги голи 2021 йилнинг майида "Севилья"га урилганди.


Азар "Реал"дан кетиши мумкин эди — клубни унинг жароҳатлари ва юқори маоши ўйлантирганди


Февралда Эденнинг "Сантьяго Бернабеу"дан охир-оқибат кетиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Инсайдер Хосе Феликс Диаснинг хабарига кўра, бельгиялик "Челси"га ўтишга қизиққанди ва уни Томас Тухель жамоасига қўйиб юборишни сўради.


"Реал" эса қарши бўлди: "Мадрид" ўшанда Эрлинг Холанд учун рақобат қилган ва Азарнинг йирик маошидан қутулишни орзу қилганди. Эден солиқлардан сўнг йилига 15 миллион евро атрофида маош олади — "Реал"даги энг катта маош (кетган Гарет Бэйл билан бир хил). Бельгиялик шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.


"Реал"да Аазарнинг нопрефессионализми ва доимий жароҳатларидан хафа бўлишганди: у шу сабаб 72та ўйинни ва 510 кунни ўтказиб юборди. Соғлом бельгияликдан ҳам фойда кам эди: ҳеч ким унинг асосий таркибда Винисиусдан устун қўйилишини ҳаёлига келтирмасди, Анчелотти ўнг қанотда Родриго, Вальверде ёки Асенсиони афзал кўрарди.


Килиан Мбаппенинг трансфери барбод бўлганидан сўнг кўп нарсалар ўзгарди. Ўшанда француз ПСЖ билан янги шартнома имзолади, "Реал" эса Азарга бўлган муносабатини кўриб чиқди. Мадрид клуби шундоқ ҳам Ла Лига ва Чемпионлар Лигасини ютган жамоани кучайтириш учун қидирув ишларини олиб боришга эҳтиёж кўрмади, бу ҳақда журналист Пако Гонсалес ёзган.



"Реал"да Эденнинг энг яхши формага қайтишига ва топ-даражадаги ўйин кўрсатишига ишонишганди. Афтидан, улар кутишган: Marca июнда бельгияликнинг жамоа ихтиёрига энг идеал формада қайтганини ёзган эди — эҳтимол, "Челси"дан ўтганидан бери энг яхши.


"Эден учун идеал ўйин. Икки марказий ҳимоячи жуда ҳам прессинг уюштиришмади, уларнинг чуқур жойлашуви бизга ёрдам бериши мумкин эди. Биз Эдендан Вальверде ёки бошқаларнинг ишини, балки бошқа ишларни сўрадик", — дейди Анчелотти "Селтик"га қарши ўйиндан сўнг.


Бенземанинг жароҳати қандай даражада эканлиги ҳозирча номаълум. Кўриниб турибдики, Азар янги имконият олди — ҳозирда Мариано Диаснинг Эдендан афзал кўрилиши қийин масала.


"Селтик" (Шотландия) – "Реал", Мадрид (Испания) 0:3 (0:0, 0:3)

Голлар: 0:1 – 56 Винисиус Жуниор, 0:2 – 60 Модрич, 0:3 – 77 Азар.

"Селтик": Харт, Юранович, Картер-Викерс, Йенц, Тэйлор, Макгрегор, О`Райли (Муй, 72), Хатате (Тернбулл, 72), Якумакис (Фурухаси, 72), Жота (Хакшабанович, 82), Абада (Маэда, 46).

"Реал": Куртуа, Карвахаль, Алаба, Милитао (Рюдигер, 46), Менди, Модрич (Асенсио, 80), Кроос, Чуамени (Камавинга, 71), Вальверде, Бензема (Азар, 30), Винисиус Жуниор (Родриго, 80).

Огоҳлантиришлар: Менди (10), Маэда (64).


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика