Азар "Реал" машғулотларига идеал формада қайтди. Анчелотти футболчининг биринчи машғулотларидан мамнун
15 июл 2022 00:51
Новости
Азар "Реал" машғулотларига идеал формада қайтди. Анчелотти футболчининг биринчи машғулотларидан мамнун
Футболчи янги мавсумни катта эътибор қаратган кўринади.
"Реал Мадрид" футболчиси Эден Азар янги мавсумдан олдинги биринчи машғулотда ўзини жуда яхши кўрсатган.
Marca нашрининг ёзишича, бельгиялик футболчи жамоа базасига идеал формада етиб келган. Бу Азарнинг жамоага келганидан бери энг яхши кўриниши бўлиши мумкин.
Қайд этиш жоизки, "Реал" устози Карло Анчелотти футболчининг биринчи машғулотларидан мамнун бўлган.
Азар ҳозирги вақтда Анчелотти учун Винисиус Жуниор ва Родриго варианти устунроқ эканлигини тушуниб турибди. Шу билан бирга, футболчи асосий таркибга киришнинг иложи борлигига тўлиқ ишонади.
Маълумот учун, Азар ўтган мавсум Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушди.
Комментарии