RU

Последние новости

16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  2 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  8 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7

Азамат Абдураимов: "Талабга жавоб бермайдиган легионерлар билан хайрлашамиз" Новости

Азамат Абдураимов: "Талабга жавоб бермайдиган легионерлар билан хайрлашамиз"

Про лиганинг 11-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Янгиер" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.





"Ўйин курашларга бой ўтди. Тан олиш керак "Нефтчи"нинг таркиби биздан кучли. Марко Обрадович легионер қандай бўлиши кераклигини кўрсата олди ва гол урди. Албатта қайсидир жойда хатоларимиз панд берди, диққат етишмади. Рақибни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Бугун дарвозабонимиз дебютини ўтказди. Балки омадли чиқмаган бўлиши мумкиндир, лекин унга ишонамиз. Майдонга тушган бошқа ёшларга ҳам имконият беряпмиз. Таркибда ротатцияларни амалга оширмоқдамиз. Ёшларнинг келажаги бор",- дейди Азамат Абдураимов.

- Жамоангизда яхши легионерлар бўлсада гол ура олишмади. Буни нима билан изоҳлайсиз?

- Бу ҳақида гапириш қийин. Чунки легионерларни мен таклиф қилмаганман. Улардан иккитаси ўйнамоқда. Хорижлик футболчи маҳаллий ўйинчидан бир бош устун бўлиши керак. Обрадович бу борада ўзини оқламоқда, дея оламан. Давралар оралиғида таркибда ўзгаришлар бўлади. Талабга жавоб бермайдиган легионерлар билан хайрлашамиз. 

- Ижтимоий тармоқларда битта ўйинда майдонга тушмаган футболчилар Хуршид Асқаралиев, Бунёд Абдуманноновларни тотализаторга боғлиқлик жойи бўлгани учун тарк этди, деган турли хабарлар чиқди. Лекин "Нефтчи" билан ўйинда кўрдикки, улар таркибда бор. Мазкур ҳолатга муносабатингизни билдира оласизми?

- Мен бу борада championat.asia сайти журналисти билан гаплашдим, аниқлик киритдим. Гоҳида журналистлар йўқ нарсадан сенсация ясашмоқда. "Хоразм" билан ўйиндан олдин этика қўмитасини қарори чиқди, "Янгиер"нинг 4 нафар футболчиси жаримага тортилди. Жарима тўланмагунича улар майдонга туша олмайди. Абдуманнонов ва Асқаралиев "Хоразм" билан ўйинда қайдномага киритилмаганди. Журналист эса уларни тотализаторда қатнашган, деган фикр юритган. Бу нотўғри. Қайдномага киритилмаган бошқа футболчилар эса бунга қадар яхши ўйнай олишмаганди. Кўрдингиз, Абдуманнонов асосий таркибда, Асқаралиев захирадан майдонга тушди. Этика қўмитаси дисквалифкация қилган футболчилар бошқалар. 


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика