RU

Последние новости

00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  0 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  1 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  5 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  1 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1 20:08Шавкат Юсупов: "Локомотив"да Суперлига савиясидаги ўйинчилар йиғилган"  1 20:00Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Жайхун" "Олимпик" дарвозасига 3 та тўп киритди  1 19:46Мирко Еличич: "ФарДУ" курашувчан ва доим босим уюштирадиган жамоалар сирасига киради"  0 19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  5

Азамат Абдураимов: Шогирдларимнинг бор маҳоратини ишга солиб ишлаётганидан мамнунман Новости

Азамат Абдураимов: Шогирдларимнинг бор маҳоратини ишга солиб ишлаётганидан мамнунман

Айни пайтда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда навбатдаги йиғинини давом эттирмоқда. Азамат Абдураимов ЎФА расмий сайтига йиғин, олдиндаги режалар ва мақсадлар хусусида гапириб ўтди:

– Биринчи галда биз жорий йил ҳисобидан илк йиғинни январь ойидаёқ ўтказаётганимиздан хурсандлигимни айтиб ўтмоқчиман. Одатда йилнинг ушбу ойида таътилда бўлар эдик.

Бизнинг бош мақсадимиз – ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўл олиш. Шу сабабдан иш ва тайёргарлик режаси ўзгача, зеро олдимизга улкан мақсадлар қўйяпмиз.

Бир неча кундан кейин терма жамоамиз Беларусда ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этади.

Тўғри, ушбу мусобақада 17 ёшгача бўлган футболчилар қатнашади ва улар биздан 1 ёшга катта. Лекин натижадан кўра, тайёргарлик жараёни биз учун муҳим. Шунинг учун мусобақада иштирок этишга розилик бердик. Қолаверса, Европа жамоалари билан куч синашиш учун яхши имкониятга эгамиз.

Бизда иш режаси бор, жисмоний ҳолат бўйича кўп иш олиб боряпмиз, тест жараёни ўтказдик, ким қандай спорт формасидалигини текшириб олдик, тўпсиз кўп машқ ўтказяпмиз, кросс, тренажёр залида ишлаяпмиз, жисмоний ҳолатни яхшилаш бўйича ишлаяпмиз.

Йиғин доирасида 2 та ўйин режалаштирилган. Биринчи ўйинни 12 январда “Бунёдкор” 2003 билан ўйнаб, ғалаба қозондик. 16 январда эса “Чиғатой” 2002 билан баҳс олиб борамиз.

Мен йигитларнинг аввалбошдан бор куч ва маҳоратини ишга солиб машқ қилаётганидан мамнунман. Жамоада тартиб жойида. Улар жамоада рақобат мавжудлигини жуда яхши билишади, йиғинда 25 нафар ўйинчи қатнашмоқда. Минскка эса 18 нафар футболчи боради. Шунинг учун ҳар бир ўйинчи ўзини кўрсатишга ҳаракат қиляпти.

Ҳозир асосий эътиборни назарияга қаратяпмиз, ҳозир Осиё чемпионати саралаш баҳсларини таҳлил қилиб чиқдик. Мақсадимиз – финал босқичига чиқиш эди. Шунинг учун доим ҳам чиройли ва ҳужумкор ўйин кўрсатмадик. Биз учун натижа энг муҳими эди. Биз мақсадга эришдик ва энди ишлаш учун бемалол вақтимиз бўлади.

Таркибимиздаги йигитлар ёш бўлгани учун ҳар куни назарий машғулотлар ўтказяпмиз. Ҳар сафар ким қайси позицияда туриши лозимлиги, қаерда қандай ҳаракат қилиши кераклигини яхшилаб тушунтиряпмиз. Бунга кўп вақт кетади, лекин бусиз жамоа туза олмайсан.

2020 йилга режаларимиздан асосан олдин бизга етишмаган халқаро ўйинлар ўрин олган. Минскдаги мусобақа, Саудия Арабистони, БАА, Уммон, Озарбайжон билан ўйинлар.

Йиғинлар, халқаро ўйин ва мусобақалар орқали биз секин-аста таркибни аниқлаштириб борамиз, қолаверса ўзимиз истаган – ҳужумкор, прессинг ва ҳимоядан ўйинни йўлга қўямиз. Ҳозирча рақибларимизни билмаймиз, лекин биз кучли термаларга қарши тайёрланяпмиз – Япония ва Корея. Ушбу мусобақада оддий жамоалар бўлмайди, фақат кучли рақиблар бўлади. Баъзилар билан олдинга ўтиб, баъзилар билан эса ҳимоядан туриб ўйнаш лозим бўлади. Баъзан ташаббусни бериб, қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш ҳам зарур бўлиши мумкин. Бу нарсаларни эса олдиндаги мусобақа ва ўйинларда ишлаб чиқамиз, – деди мураббий.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика