RU

Последние новости

09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  0 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  4 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  23 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  5 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  56 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  3

Азамат Абдураимов: "Локомотив" чемпионликка хос тарзда ўйнади" Новости

Азамат Абдураимов: "Локомотив" чемпионликка хос тарзда ўйнади"

"Локомотив" - "Андижон" (4:0) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи иштирок этди.
"Ўйинимиз ўхшамади. Бугун "Локомотив" чемпионликка хос ўйнади. "Андижон" бугун маҳорат бобида рақибдан кучсиз эди. Менимча биз бугун чемпионликка курашадиган жамоага мағлуб бўлдик. Афсус билан тан олиш керакки биз ҳозирги вақтда "темирйўлчилар"дан кучсизмиз",  - дейди Азамат Абдураимов.

"Мағлубиятда барчанинг айби бор, мураббийлар штабининг ҳам, футболчиларнинг ҳам. Жамоанинг ҳужумида муаммолари кўп, бугун ҳимоямизда ҳам муаммолар ҳам борлигини кўрсатиб берди. Ғалаба қозонса жамоа ютади, мағлуб бўлса - мураббий. Вазиятни ўнглаш учун бор кучимиз билан ишлашда давом этамиз".

"Фақат бугунги учрашув билан ўйинимизга баҳо бериш керак эмас. Аммо ўз майдонимизда "Динамо"га қарши ўтган баҳсда биз энг яхши ўйинимизни кўрсатгандик. Аммо ўйин қанчалик яхши бўлса ҳам натижа бўлмаса қийин. Бугун эса ўйин ҳам, натижа ҳам бўлмади".

"Кеча жамоа мени туғилган куним билан табриклади. Уларга энг яхши совға "Локомотив" устидан қозониладиган ғалаба бўлишини айтдим. Афсуски бугун улар буни эплай олишмади", - дейди кеча ўз туғилган кунини нишонлаган Азамат Абдураимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика