RU

Последние новости

11:53ЎФА ва УзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026-йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  2 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  1 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  2 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  39 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  21 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  1 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1

Азамат Абдураимов: "Келажакда Осиёда биринчи бўлишимизга ишонаман" Новости

Азамат Абдураимов: "Келажакда Осиёда биринчи бўлишимизга ишонаман"

Бугун октябрь ойи учун ФИФА рейтинги эълон қилинди.

Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир поғона юқорилаб 48-ўринга чиқиб олди. Биз Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Азамат Абдураимовнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

"Албатта, терма жамоамизнинг ФИФА рейтингида юқорилаши ёқимли хабар. Биз дунёда кучли 50таликка кирганимиз Ўзбекистон ҳукумати ва Ўзбекистон футбол Федерацияси футболимиз ривожи учун катта иш қилаётганидан далолат бермоқда. Ўзбек футболи тўғри йўлда ва ривожланиб бормоқда".

Россияни ортда қолдирганимиз муҳим воқеа. Аммо нима учун будай бўлди? Бир томондан Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашида муваффақиятли иштирок этиб очколар тўпламоқда. Бошқа томондан Россия терма жамоаси мундиал мезбони бўлгани учун саралашда иштирок этмаяпти. Фақат ўртоқлик учрашувларида эса камроқ баллар берилади. Шу боис рейтингда юқорида турибмиз, аммо бу улардан кучли эканлигимизни англатмайди.



Ўйлашимча терма жамоамиз Осиё футболи етакчиларига қараб интилиши керак. Ахир биз Осиё қитъасидамиз. Қачон рейтингда қитъада биринчи бўлсак шунда юқори натижа бўлар эди. Бунга интилаяпмиз, шахсан мен келажакда Осиёда биринчи бўлишимизга ишонаман.

Шахсий фикримча, ФИФА рейтингига у қадар катта эътибор қаратиш керак эмас. Сабаби ғалаба ва олтин медалларгина терма жамоанинг асл кучини кўрсатиб беради. Агар Ўзбекистон терма жамоаси Россиядаги Жаҳон чемпионатига чиқса-ю ва рейтингда бошқа кўтарилмаса ҳам хурсанд бўлардим. Мундиалга чиқиш ҳақиқий натижа бўлади", - дейди 1994 йилги Осиё ўйинлари ғолиби Азамат Абдураимов.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика