Азамат Абдураимов: "Бу йил таркиб шаклланади. Кейинги йил эса Суперлига йўлланмаси учун курашамиз"
22 мая 2021 10:13
Новости
Азамат Абдураимов: "Бу йил таркиб шаклланади. Кейинги йил эса Суперлига йўлланмаси учун курашамиз"
"Биз учун қийин бўлди. "Арал Самали" ўз майдонида одатдагидек яхши ўйин кўрсатади. Бош мураббий сифатида "Янгиер"даги биринчи ўйиним эди. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Улар ҳақиқий ирода кўрсатишди. Шунингдек бу жамоанинг сафардаги биринчи ғалабаси",- дейди Азамат Абдураимов.
- Рақиб сафидаги ва ўз жамоангиздаги қайси футболчини ажратиб кўрсата оласиз?
- "Арал Самали"да Наврўз Алимов, Азамат Алланиёзов етакчи ҳисобланади. Рақибни ўрганаётганимизда айнан шу икки марказий ҳужумчига хушёрроқ туришимизни айтдим. Амалда ҳам шундай бўлди. Навбатдаги баҳсларда юқоридаги икки ҳужумчи жамоанинг кучи бўлиб қолади. Жамоамизда юлдузлар йўқ. Уларнинг аксарияти биринчи лигадан чиққан. Раҳбаримиз Маҳмуд акага раҳмат айтаман. "Янгиер" хусусий клуб. Футболни яхши кўрадиган инсонлар жамланишган. Суперлигага чиқишимиз учун ўйинимизни янада кучайтиришимиз керак. Дарвозабонимиз жуда яхши турди бугун.
- Легионерлар ҳақида...
- Ўйинга қадар иккита жиддий йўқотишимиз бор эди. Уларнинг биттасида жароҳат бор. Мбеке эса жамоа тўпурари. Абдумалик Абдуллаев, Санжар Баратов уларнинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилишди. Тактика шундай эдики, биринчи бўлимда дарвозамиз баҳлсизлигини сақлаб қолиш ва иккинчи бўлимда ҳужумга ўтиш. Эътибор берган бўлсангиз иккинчи бўлимда иккита ҳужумчи билан ўйнадик. Жамоага келганимга уч кун бўлди. Бу вақт ичида футболчиларни имкониятларини тўлиқ билиб олиш қийин. Олдинга интилишда давом этамиз.
- Жамоадаги ички муҳит қандай?
- Ўзаро муаммо йўқ. Уйга қайтганимиздан сўнг яна гаплашиб оламиз. Таҳлил қиламиз. Тартиб бўйича футболчини жазолаймиз.
- Ҳакамликдан кўнглингиз тўлдими?
- Ҳакамлар яхши ишлашди. Фақат битта вазиятда "Арал Самали" футболчиси қўполроқ ўйнади. Сариқ карточка кўрсатса бошқа бундай қилмасди. Иккинчи бўлимда ҳам қалтис вазиятлар бўлди. Ўйин унутилади. Бироқ футболчи жароҳат орттириб олиши мумкин.
- "Арал Самали" мураббийларининг учта катта хатосини айта оласизми?
- Менга қийин. Рақиб жамоа мураббийи Микола Шевченко билан бирга ўйнаганман. Ҳурмат қиламан. Шу боис хато ҳақида гапириш менинг ваколатимга кирмайди. Мен улардан биринчи бўлимда кўпроқ ҳужумкорлик кутгандим. Наврўз Алимовнинг иккинчи бўлимда туширилиши биз учун кутилмаган бўлди.
- Майдон ҳолати ва стадиондаги муҳит борасида нима дея оласиз?
- Икки йил олдин ўсмирлар терма жамоаси билан бу ерган келгандим. Албатта нукуслик мухлисларга бу жой кам. Суъний майдон ҳолати яхши. Нукусда футболни яхши кўришади.
- Олдингизга қандай мақсад қўйилди?
- Мақсад бу йил таркибни шакллантириш. Кейинги мавсумда эса Суперлигага йўлланма олиш учун курашиш. Раҳбариятнинг бу қарорини маъқуллайман. Масалан жамоани қуруқ сақлаб қолиш бўлганида ишлаш зерикарлироқ бўларди. Ишлашда давом этамиз. Йигитларда салоҳият борлиги кўриниб турибди.
Комментарии