RU

Последние новости

11:57Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон амалдаги чемпион билан бир гуруҳда  0 11:37"Нефтчи"нинг "Қўқон-1912"га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  2 11:11Романо: "Челси" португалиялик вингер билан келишувга эришди  0 10:45Моттанинг ўрнига «Ювентус»ни бошқаришга асосий номзод маълум  1 10:06Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:03«Реал Мадрид» ҳимоячиси бир ойга сафдан чиқди  2 08:32Европа лигаси. Чорак финал жуфтликлари маълум  3 08:20КОНКАКАФ. "Интер Майами" сафарда "Кавальер"ни мағлуб этди, Месси 92-дақиқада гол урди  10 07:58«Атлетик»ка қарши учрашувдан сўнг Элдор Шомуродов нималар деди?  3 07:25Суперлига. Бугун 2-тур баҳсларига старт берилади  2 03:05Конференциялар лигаси. "Челси"дан ишончли ғалаба, Антонидан гол+пас, "Фиорентина" ҳам чорак финалда  4 02:55Европа лигаси. Брунудан хет-трик, "Тоттенхэм"дан камбэк, "Лион"дан йирик ғалаба  12 02:30Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" 90+11-дақиқадаги гол эвазига ғалаба қозонди  8 01:45Лукас Васкес: "Реал" "Атлетико"дан яхшироқ эди"  14 01:10"Барселона" 33 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  4

Аюбхон Гаппаров: “Мақсадим бу йил “Навбаҳор”да ўйнаб жамоага фойда келтириш” Новости

Аюбхон Гаппаров: “Мақсадим бу йил “Навбаҳор”да ўйнаб жамоага фойда келтириш”

Аюбхон Гаппаров бу йил ҳам “Навбаҳор”да ўйнамоқчи.
Шу боис у айни дамда “лочинлар”нинг ўқув-йиғин машғулотларида астойдил тер тўкмоқда. Куни-кеча 22 ёшли ҳужумчи билан қисқача суҳбатлашдик.

- Аюбхон, яқинда “Навбаҳор” бошқарув постига Бахтиёр Ашурматов олиб келинди. Буни жамоадаги футболчилар қандай қабул қилишди?
- Жуда яхши. Шахсан мен Бахтиёр акани олдиндан яхши билганим учун хурсанд бўлдим. Бу ёш мураббий билан илгари “Локомотив”да йўлларимиз кесишганди. Ёдингизда бўлса, “темирйўлчилар” сафига бориб қўшилганимда, Ашурматов у пайтда футбол ўйнарди.

 - Адашмасам, жамоа билан тузган шартномангиз ўз кучини йўқотган. Шундайми?
- Ҳа, тўғри. Ҳозир эркин агентман. Олдимда бир қатор таклифлар бўлишига қарамай, кўриб турганингиздек ҳамон “Навбаҳор” йиғинида иштирок этяпман. Чунки мақсадим бу йил ҳам “лочинлар”сафида ўйнаш. Наманганда туғилиб, вояга етдим. Эндиликда бу вилоят жамоаси учун ўйнаб, унинг ютуқларига ҳисса қўшишни истайман.

- У холда янги бош мураббий билан клубдаги келажагингиз тўғрисида гаплашиб олдингизми?
- Бу борада, стол атрофига ўтириб, жиддий суҳбатлашмадик. Лекин Бахтиёр ака менга ишонч билдиришини айтди. Ўз навбатида мен ҳам астойдил тер тўкиб, билдирилган ишончни оқлашга харакат қиламан.

- Аюбхон, хабарингиз бўлса керак, яқинда собиқ жамоангиз “Рубин”да катта ўзгариш бўлди. Яъни бунгача бош мураббий бўлиб келган Қурбон Бердиев истеъфога чиқарилди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?
- Қозон жамоасидаги ички холатдан тўлиқ хабардор эмаслигим учун, аниқ бир фикр билдиришга ожизман. Лекин шуни айта оламанки, Бердиев клуб тизимида катта ҳажмдаги ишларни бажарган. Шахсан ўзим “Рубин”га борганимда, у киши менга клубга мослашиб кетишим учун кўп ёрдам берган. Қозон жамоасидаги фаолиятим орқали ҳар томонлама ўсишга эришганман. Ўйлайманки, Қурбон Бердиев бой тажрибага эга ва у кейинчалик узоқ вақт ишсиз қолиб кетмайди.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика