RU

Последние новости

08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  0 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  2 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8

Аёллар ўртасида U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташланди Новости

Аёллар ўртасида U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташланди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК штаб-квартирасида бугун, 28 апрель куни аёллар ўртасидаги U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Осиё чемпионатида жами 8 мамлакат терма жамоаси 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-19 қизлар термаси Хитой, КХДР ҳамда Таиланд терма жамоалари билан “A” гуруҳидан жой олди. Мусобақанинг “B” гуруҳида Япония, Жанубий Корея, Австралия ҳамда Вьетнам термалари ўзаро куч синашадиган бўлди.

Осиё чемпионати шу йилнинг 14–28 октябрь кунлари Хитойда бўлиб ўтади.  Мусобақа регламентига кўра, гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар ярим финалга чиқади.

Турнир якунида 1–3 ўринларни банд қилган терма жамоалар 2018 йили Францияда бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика