RU

Последние новости

08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  0 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  0 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  6 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  8 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  115 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  849 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2

Аёллар футболи. “Севинч” ўз майдонида “Андижанка” жамоасини мағлубиятга учратди Новости

Аёллар футболи. “Севинч” ўз майдонида “Андижанка” жамоасини мағлубиятга учратди

Бугун “Севинч” жамоаси XXI Ўзбекистон чемпионати қолдирилган 10-тур учрашувини Андижон шаҳрининг “Андижанка” жамоасига қарши ўтказди.
Учрашув меҳмонларнинг ташаббуси билан бошланди. Улар ўйин бошиданоқ устунликни қзлга киритиш учун ҳаракат қилишди. Аммо бу узоққа чўзилмади.

“Андижанка” жамоаси  футболчилари учрашув 4-дақиқасида хавфли ҳужум ташкил қилишди, жамоадошлари Сафина Рушанияга қўлай тарзда тўпни етказиб беришди, Рушания дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бу вазиятда Ольга Кахарова яхши ўйин кўрсатиб, қўриқлаётган дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

18-дақиқада ҳужумчимиз Зебо Жўраевани жарима майдони ичида ҳимоячилар тўхтатиб қолишди, ҳакам иккиланмасдан 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. Жаримани Феруза Турдибоева бехато амалга ошириб, орадаги ҳисобни очди -1:0.

Орадан уч дақиқа ўтиб, ўйиндаги ҳисоб яна  ўзгарди, жамоадошлари олдинда бораётган Зебо Жўраевани тўп билан таъминлашди, Жўраева чамаси 25 метрлардан ҳаводан дарвозани нишонга олди, бироз олдинга чиқиб кетган Ҳурматой Рахматуллаева баланд сакрагаи билан тўпга ета олмади -2:0.

Учрашувдаги учинчи голни ҳам Зебо Жўраева киритди, у ўзига ўзига ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди, бу вазиятда ҳам меҳмонлар дарвозабони хатгао йўл қўйган эди – 3:0.

Шундан сўнг жамоамиз томонидан ташкил этилган ҳужумларда охирги нуқтани қўядиган ўйинчилар топилмади.

Аксинча жамоамиз 43-дақиқада ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужумида ҳимоячиларимиз қўпол хатога йўл қўйишди, Рушания Сафина бу вазиятдан унумли фойдаланиб, жарима майдони ташқарисидан дарвозага зарба берди ва орадаги ҳисобни қисқартиришга эришди – 3:1.

Биринчи бўлим ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам “Андижанка” жамоаси устунлигида бошланди, Ориф Маматказин шогирдлари танаффус пайти ўз устозларидан керакли кўрсатмаларни олди шекилли, улар ҳужумга зўр беришди. Натижада дарвозамиз олдида кетма-кет хавфли вазиятлар ташкил этилди, меҳмонларда ҳисобни қисқартиришда бир неча вазиятлар вужудга келди, аммо улар гол уришни уддалай олишмади.

Шундан сўнг майдонда мувозанат барқарорлашди, учрашув  тенг курашлар остида давом этди.

Учрашувнинг 82-дақиқасига келиб, орадаги ҳисоб йирик кўриниш олди, майдоннинг чап қанотидан бошланган ҳужумни Зумрат Назарова гол билан якунлади, у дарвозани ўнг томонидан ўткир бурчагига аниқ зарба бериб, тўпни дарвозага жойлаб қўйди 4:1.

Бу ҳисобни ўзгариши узоқ куттирмади, жамоамиз орадан уч дақиқа ўтиб, 85-дақиқада ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди, ушбу голга Гулнора Давронова муаллифлик қилди – 4:2.

Шундан сўнг майдонда яна вазият барқарорлашди, жамоалар томонидан ташкил этилган ҳужумларда дарвозаларга голлар киритилмади. Учрашув жамоамиз ғалабаси билан якунланди.

Шундай қилиб, “Севинч” жамоаси XXI Ўзбекистон чемпионатининг биринчи давраси барча 11 учрашувида ҳам ғалаба қозониб, 33 очкога эга бўлди ва мучобақа жадвалини пешқадамлигини сақлаб қолди.

Жамоамиз энди танаффусга чиқади. Навбатдаги учрашув Ўзбекистон Кубоги баҳсида бўлади. Жамоамиз 15 август куни Хоразмнинг “Тўмарис” жамоасини қабул қилади.

XXI Ўзбекистон чемпионати 10-тур

“Севинч” (Қарши) – “Андижанка” (Андижон) 4:2

Қарши ш., “Геолог” стадиони, 05.07.2015 й. 18:00да

Гол: Феруза Турдибоева (пен), 20-1:0, Зебо Жўраева, 23-2:0, Зебо Жўраева, 27-3:0, Зумрат Назарова, 82-4:1  – Рушания Сафина, 43-3:1, Гулнора Давронова, 85-4:2.

Бош ҳакам: Нодир Болтаев (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро), Фузулий Хайруллаев (Бухоро)

Захира ҳаками:  Зилола Раҳматова (Қарши)

Назоратчи:  Тохир Тошмухаммедов (Тошкент).

ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев

“Севинч”: 1.Ольга Кахарова, 5.Маҳлиё Юсупова, 25. Зумрат Назарова, 11. Шахзода Жамолова, 18. Камола Рисқиева, 4. Саида Хандамова, 7. Феруза Турдибоева, 23.Нилуфар Қудратова (9. Маҳлиё Сарикова 58), 17. Танзила Зарбиева (77.Мафтуна Шойимова 61), 19. Мария Моисеева (2. Шохида Тожиддинова 64), 10. Зебо Жўраева (с).

Захирадагилар: 16. Матлуба Абдирасулова, 3. Лайло Тилавова, 15. Фаёза Самандарова.

“Андижанка”:  1.Ҳурматой Раҳматуллаева, 3.Наташа Михаелова (, 18.Дилафрўз Хўжаева 86),  4.Уғилой Қўчқарова, 6.Моҳира Жўрабоева, 9.Гулхаё Маннобоева, 10.Зиёдахон Тўланбоева (8.Назокат Маматисоқова 80), 13.Мария Собирова (7.Рўзихон Асқарова 30), 14.Елена Лагутина, 17.Ойгулой Яқубова (с), 20.Гулнора Давронова, 21.Рушания Сафина.

Захирадагилар: 12.Кумушой Ғуломова,  44.Гулираъно Хасанова.

Огоҳлантириш: Зумрат Назарова 46, Саида Хандамова  79.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика