"Айнтрахт" Норвегия терма жамоаси футболчисини ижарага берди
16 авг 2022 22:35
Новости
"Айнтрахт" Норвегия терма жамоаси футболчисини ижарага берди
Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ярим ҳимоячиси Йенс Петтер Хауге фаолиятини Бельгияда давом эттиради.
22 ёшли норвегиялик футболчи "Гент"га ўтди, деб хабар берди клуб расмий сайти. Ярим ҳимоячи 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ижара шартномасига имзо чекди. Қўшимча қилинишича, "Гент"да ижара муддати тугагандан сўнг футболчини сотиб олиш ҳуқуқи мавсуд эмас.
Йенс Петтер Хауге Германия Бундеслигасининг сўнгги мавсумида 26 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урган ва 2 та голли пас узатган. У илгари "Будё-Глимт", Олессун" ва "Милан" клубларида ҳам тўп тепган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии