"Аякс"нинг янги ҳужумчиси либосига онасининг исмини ёзишларини сўради
09 авг 2023 12:12
Новости
"Аякс"нинг янги ҳужумчиси либосига онасининг исмини ёзишларини сўради
"Манчестер Сити" ва Португалия U-19 терма жамоаси қанот ярим ҳимоячиси Карлос Боржес бугун "Аякс" билан шартнома имзолади.
Аввалроқ, 19 ёшли португалиялик иқтидор Карлос Борхес яқинда "Манчестер Сити"дан "Аякс"га кўчиб ўтгани ҳақида хабар бергандик. Карлос янги клубида футболкасига ўз исми ёки фамилияси эмас, онасининг исмини ёзишларини сўраган.
"Умид қиламанки, онам мен билан фахрланадилар. Форбс - бу онамнинг исми. Мен бунинг барчасини волидам учун қиляпман".

Эслатиб ўтамиз, трансфер суммаси 17 миллион фунтни ташкил қилди. "Манчестер Сити" футболчини қайтиб сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии