RU

Последние новости

20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  0 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  54 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  60 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  5 18:27А Серия. "Ювентус" ўз уйида "Эмполи"ни йирик ҳисобда таслим этди, Коло-Муанидан дубль  4 18:02АПЛ. "Брентфорд" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Кристал Пэлас" ўйинларининг таркиблари маълум  13 17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  21 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  2 16:22«Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор  12 15:53«Манчестер Сити» сардори: "Абдуқодир Ҳусанов ўзидан фахрланиши керак"  18 15:31Ўртоқлик учрашуви. Ёшларимиз сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  4 14:58Абдуқодир Ҳусановнинг «Ланс»даги асосий шериги фаолиятини АПЛнинг номдор жамоасида давом эттиради  11

ЕЧЛ. "Аякс" - "Тоттенхэм" 2:3. Финалда АПЛ дербиси Новости

ЕЧЛ. "Аякс" - "Тоттенхэм" 2:3. Финалда АПЛ дербиси

ЕЧЛнинг иккинчи ярим финали бўлиб ўтмоқда.

"Аякс" - "Тоттенхэм" 2:3

Гол: Де Лигт (5, 1:0), Зийеч (36, 2:0), Моура (55, 2:1), Моура (59, 2:2), Моура (90+5, 2:3).

"Аякс": Онана, Де Лигт, Ван Де Бик (Магальян, 90), Долберг (Синкгравен, 67), Тадич, Мазруи, Блинд, Шоне (Велтман, 61), Де Йонг, Зийеч, Тальяфико.

"Тоттенхэм": Льорис, Трипьер (Ламела, 81), Алдервейрлд, Вертонген, Роуз (Девис, 82), Ваняма (Льоренте, 46), Сиссоко, Эриксен, Деле, Лукас, Сон.

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДДДДДИИИИИИИИ!!! КАМБЭЭКККК!!! Даҳшатли ўйин. Икки тун даҳшатли ўтди. Ҳеч ким кутмаган натижалар бўлди. Уйқудан қолдик, бироқ уйқу ҳеч нима эмас. Ухлаб бўлмайди бунақа ўйинлардан кейин. Икки жамоага ҳам раҳмат. Улар бизни ухлатишга қўйишмади. "Аякс"нинг эртаги эса шу ерда якунланди. Жинни бўлиб қолиш ҳеч гап эмас.... Кутиб олинг, АПЛ футбол тахтини эгалламоқда.

90+5. ГОООООООООООЛЛЛ!!! МОУРАААААА!! КАМБЭЭЭЭЭККККК!!!! 

90+4. Бурчак зарбаси. Льорис ҳам рақиб дарвозаси олдига етиб борди.

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. "Аякс" таркибида сўнгги ўзгариш. Учинчи футболчи ҳам ҳимоячи... Ван де Бик ўрнига Магальян.

87. ЗАРБАААААА!!! Бурчакдан узатилган тўпга Сон зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди. Қайтган тўпга яна зарба берилди. Бу вазиятда ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. ДАХШАТТТ!!!! Камбэкка бир қадам қолганди.

86. Ўйин анчагина жонланган. "Тоттенхэм" ҳужумга ўтди. Соннинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.

82. Ўзгариш. Роуз ўрнига Девис.

81. "Тоттенхэм" таркибида ўзгариш. Трипьер ўрнига Ламела майдонга тушди.

79. Зийечнинг зарбасиии!!! Устун ўйинни ва иштиёқни қайтарди.

77. Рақибга қарши фол ишлатгани учун Зийеч ҳам огоҳлантирилди. Даҳшат ўйин бўляпти ўзиям. "Тоттенхэм" ҳужум қилмоқда тўхтамай.

76. Роуз огоҳлантирилди.

74. ЗАРБААА!!! Бурчакдан узатилган тўпга Трипьер боши билан зарба берди. Бироз ноаниқ.

71. Тадичнинг тўп узатишидан кейин Синкгравен дарвозага зарба бериши мумкин эди. Трипьер тўпни қайтарди. Бурчакдан узатилган тўп кейинчалик дарвоза томон узатилди. Льорис тўпни уриб юборди. Хавфли, жуда хавфли вазиятлар!!!

67. Ўзгариш. Долберг ўрнига Синкгравен майдонга тушди.

66. Сон рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди. Бош ҳакам у симуляция ишлатди деб ҳисоблади.

64. ЗАРБАААА!! Моуранинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

64. ЗАРБААААА!!! Тадичнинг қанотдан узатган пасидан кейин Зийеч ўз зарбаси билан ҳисобни ўз томонига оғдириши мумкин эди.

63. Блинднинг зарбаси ноаниқ кетди.

61. Шоне ўрнига Велтман майдонга тушди.

59. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Моура дастлабки вазиятдан унумли фойдалана олмаганди. Кейинчалик қайтган тўпни у дарвозага йўллади.


55. ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Моура бирга бир вазиятдан унумли фойдаланди.

53. ЗАРБАААААА!!! Эриксеннинг яқин масофадан берган зарбасини Онана қайтарди.

50. Зерикарли бошланган бўлимда "Тоттенхэм" бурчак зарбасига эга бўлганди. Аммо "шпорлар" бундан фойдалана олишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Иккинчи бўлим старти аввалида "шпорлар" таркибида ўзгариш. Ваньяма ўрнига Льоренте майдонга тушди.

45. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

44. Ваняма рақибини йиқитди. Хавфли жарима зарбаси. Бироқ "Аякс" бундан фойдалана олмади.

39. "Тоттенхэм" ҳужумда Қанотдан узатилган тўпга ҳеч ким зарба бера олмади.

36. ГООООООООООООООЛЛЛ!!! "Тоттенхэм" ҳимояси деярли парчаланди. Зийеч ўзининг ажойиб зарбаси билан ҳисобни ўзгартирди.


30. ЗАРБАААААА!!! Тадич рақибини алдаб ўтган ҳолда ўткир бурчакдан зарба берди. Тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

27. Соннинг қанотдан узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборди. "Тоттенхэм" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади. Моура тепган тўп ноаниқ кетди.

24. Эриксеннинг зарбасини Онана ушлаб олди.

23. ЗАРБААААА!!! Аллининг зарбасини Онана ушлаб олди.

22. Соннинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.

20. Сиссоко яна бир бор айнан Тальяфикога қарши фол ишлатди. Жарима зарбаси.

16. Тальяфикога қарши жуда қўпол ўйнагани учун Сиссоко огоҳлантирилди.

10. Аллининг зарбаси ноаниқ кетди.

6. ЗАРБАААА!!! Аллининг зарбаси устунга тегиб қайтди.

5. ГООООООООООЛЛЛ!!! Бурчакдан оширилган тўпга Де Лигт боши билан зарба бериб, ҳисобни очди. Қайд этиш керак, ҳимоячи "Аякс"нинг ЕЧЛдаги 150-голини киритди.


4. ЗАРБАААААА!!! Ван Де Бикнинг зарбаси Трипьерга тегиб, рикошкет ҳосил қилган бўлса-да, Льорис хавфни бартараф этди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Томонлар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +75   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика