RU

Последние новости

13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  0 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   12 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  4 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  16 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  6 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  11 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  8

Ахрол Иноятовнинг 70 ёшлик юбилейи муносабати билан тадбир ўтказилди Новости

Ахрол Иноятовнинг 70 ёшлик юбилейи муносабати билан тадбир ўтказилди

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси мажлислар залида ўзбек футболи фахрийси, Ўзбекистондаги футбол мусобақаларида келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича Экспертлар Қўмитаси раиси — Ахрол Иноятовнинг 70 ёшга тўлгани муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Ахрол Иноятовни 70 ёшлик юбилейи билан табриклаш мақсадида ушбу тадбирга Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов, ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Рахматуллаев, ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магометов, ЎФФ қошидаги футбол фахрийлари кенгаши раиси Наримон Жалолов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов, миллий терма жамоа футболчилари, Олий Лига клублари бош мураббийлари ва ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган бошқа кўплаб инсонлар қатнашди.

ЎФФ президенти Мираброр Усмонов Ахрол Иноятовни таваллуд айёми билан муборакбод этиб, унга узоқ умр, саломатлик тилади ва эсдалик совғаларини топширди. Шундан сўнг табриклаш учун “Пахтакор” бош мураббийи Самвел Бабаян, “Нефтчи” клуби собиқ бош мураббийи, ҳозирда “Бунёдкор”да фаолият олиб бораётган Юрий Саркисян, “Нефтчи” вакиллари - Тохир Копадзе, Мурод Исмоилов, “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лучшан, “Олмалиқ” бош мураббийи Игор Шквирин, шунингдек, “Локомотив”, “Насаф” ва бошқа клублар вакиллари ҳам сўзга чиқиб, ўз эсдалик совғаларини топширишди.

Тадбирда иштирок этган миллий терма жамоа футболчилари ва мураббийлар штабига эса Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида мувафақиятли иштирок этиб, ўзбек халқини хурсанд қилишларида омадлар тиланди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика