RU

Последние новости

00:49"Интер" Депайга таклиф юборди  0 00:22Дуглас Коста "Флуминенсе"ни тарк этди  2 23:45Куртуа — жирафа, Рюдигер — псих, Менди — генерал. "Реал Мадрид" футболчилари бир-бирларини қандай чақиришади?  4 23:28"Барселона" Фликни бош мураббий сифатида таништирди  6 23:01Ўзбекистонлик ўсмирлар Японияни тор-мор этди  7 22:44Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ легионери терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди  17 22:22Ўртоқлик ўйини. Бразилиялик футболчини кўрикдан ўтказаётган "Динамо" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  6 22:05"Ювентус" ўз футболчисини "Борнмут"га 18 миллион еврога сотади  1 21:48"Реал" Кепа эвазига Лунинни "Челси"га қўйиб юборишга тайёр  2 21:31Гвардиола "Реал Мадрид" футболчилари "Олтин тўп"га фаворит эканлигини айтди  14 21:14Франциянинг 6 карра чемпиони профессионал клуб мақомидан маҳрум қилинди  5 20:57УEФА Евро-2024 ўйинларида мухлисларни ирқчилик ва камситувчи хатти-ҳаракатлари учун етти давлатни жаримага тортди  3 20:30Назорат учрашуви. Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Суперлига клубига ютқазди  2 20:13Париж-2024. Рақиб футбол жамоаси машғулот майдонига дрон учирган мамлакат ходимлари турнирдан четлатилди  0 19:55Азмун БАА клубига ўтади  13

Автомеханик, чилим пабида ишлаган юлдузлар... Ёшлар футболида қоқилган 6 ажойиб ўйинчи Новости

Автомеханик, чилим пабида ишлаган юлдузлар... Ёшлар футболида қоқилган 6 ажойиб ўйинчи

Юлдуз футболчининг фаолияти қай тариқа шаклланади?

У академияда камол топади, асосий жамоага ўтади ва порлашни бошлайди. Месси, Роналду, Ансу Фати ёшлигиданоқ ўзини шундай кўрсатди.

Бироқ ҳар бир жиҳатда истисно вариантлари ҳам бўлади. Бугунги кун қаҳрамонлари бироз бошқачароқ йўлдан кетишди - аммо барибир ўз мақсадига етиб, мухлислар муҳаббатига эриша олишди.

6. Жейми Варди

Вардининг тарихини барча нашрлар ёзишдан ва қайта такрорлашдан чарчашмайди. Ваҳоланки Варди "Лестер" чемпион бўлган мавсумидан бери ўзининг юқори темпини ташлаб юбормади ва ҳозирда АПЛ тўпурарлари пойгасида 19 гол билан етакчилик қилмоқда.

Уни 15 ёшида "Шеффилд Уэнсдей" академиясидан ҳайдаб юборишганди - сабаб паст бўй. Англиянинг 8-дивизионидагина Варди асосий футболчи бўлишга эришди, ҳафтасига 30 фунт маош олди, чилим пабларида ишлаб юрди ва бир йил ҳибсда ҳам ушлаб турилди. "Лестер" эса қўрқмасдан уни жамоага таклиф қилди ва йилига 1 млн фунт маош тўлашини билдирди. Ўша пайтда Варди 5-дивизионда "Флитвуд Таун" таркибида ўйнаётганди. Умуман олганда бу ажойиб тарих...

5. Дадо Пршо

"Монако" 8:3 ҳисобида "Депортиво"ни мағлуб этганида 5 гол ургани билан хорватиялик ушбу футболчини барча яхши танийди. Аммо у ўз вақтида соғлиғидаги муаммолари (Пршонинг тиззасида жароҳати бўлган ва шу сабабдан у 2-3 кун ҳеч нима қила олмаганди) туфайли "Хайдук" академиясини якунлай олмай қолиши ҳам мумкин эди. Дадо Хорватиянинг 2-дивизиони асосий таркибига ҳам торта олмади, якунда у "Сан Рафаэль" ҳаваскорлар жамоасига ўтиб кетди, шу билан бирга у автомеханик бўлиб ҳам ишлаб юрди.

"Монако"ни бошқариб юрган Жан Тигана Пршога назар ташлай бошлади. 2 мавсум "Аяччо" таркибида ижарада ўйнаган Пршо энди Франция чемпионлиги учун кураша оладиган футболчига айланди. Шундан кейин у 4 мавсум "Монако"да, 3 мавсум "Рейнжерс" таркибида ҳам ўйнади.

4. Рой Кин

Агарда Рой Кин боксчи бўлганида футболда эришган муваффақиятларидан кўра кўпроқ ютуқларни қўлга киритарди. Ройни ўз вақтида Ирландияда мактабидаги таркибига ҳам киритишмаган, умуман олганда у қаерга борса ҳам рад жавобини олаверган, мураббийлар ҳар хил важларни сабаб қилишган. Ирландиядаги ярим профессионал клуб - Киннинг фаолияти бошланиш жойига айланган. Уни "Ноттингем" синаб кўрди. Қолганини ўзингиз биласиз. Якунда бу ўз мевасини берди. 1993 йилда у Буюк Британиянинг энг қиммат футболчисига айланди: Фергюсон ҳимоячининг трансферига 3,75 млн фунт ажратишга муваффақ бўлди.

3. Риёд Махрез

Махрезда ҳам Варди ва Кин каби шикоятлар бўлган: бўйи жуда паст ҳамда кучсиз. Унчалик таниш бўлмаган "ААС Сарсель" академиясини якунлаганидан кейин Риёд "Кемпер" жамоасига ўтиб, ҳаваскор футболни портлатди. Гарчи Лига 2'да ўйнаса ҳам, у "Гавр"нинг иккинчи таркибида фаолият олиб борди. Фақатгина учинчи мавсум деганда у асосий таркибда кўриниш бера бошлади ва "Лестер"дан чақирув олди.

2. Иан Райт

"Арсенал" афсонаси ярим профессионал футболни кутилганидан кеч якунлади. Ёшлар футболида у "Саутенд Юнайтед" ва "Брайтон" жамоаларига кўрикка борди, бироқ уни олишмади. "Кристал Пэлас" эса унинг бир ўйинини кўрибоқ ўз таркибига жалб қилди. Буёғига ажойиб давр бошланди: Лондон жамоаларидаги даҳшатли фаолият - 288 ўйин ва 180 гол!

1. Мирослав Клозе

Бу ҳақида узоқ ёзиш мумкин, бироқ Клозе ростдан ҳам ноёб футболчи - дурадгорликдан жаҳон чемпионати тўпурарлигига қадар. Миро фаолиятини Германиянинг 7-дивизионида бошлаганди, кейинчалик бешинчисига ўтди. "Кайзерслаутерн"га у 21 ёшида ўтган бўлса ҳам 2 мавсум давомида захирада ўтирди. Кейин эса унинг даври бошланди - ЖЧ-2002даги ажойиб ўйинлар, 5 гол ва термадаги муносиб статус...

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика