RU

Последние новости

11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  0 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  1 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  4 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0 09:37Суперлига. Бугунги учрашувларни кимлар шархлайди?  10 09:24Кунде: "Рекордни янгиламоқчиман"  0 08:57"Ювентус" Артурни ижарага беради  1 08:27Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:00Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" 1:2  3 07:56Суперлига. Бугун бизни яна иккита учрашув кутиб турибди  12 07:35Суперлига. "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Бухоро" – "Қўқон-1912" баҳсида эса ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  1 07:30Расман. "Ювентус" футболчиси АПЛга кўчиб ўтди  0 01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  1 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1

Австралия U-23 термаси бош мураббийи Тревор Морган: "Қизил карточкадан сўнг кучни тўғри тақсимлаб, ўйин структурасини ўзгартирдик" Новости

Австралия U-23 термаси бош мураббийи Тревор Морган: "Қизил карточкадан сўнг кучни тўғри тақсимлаб, ўйин структурасини ўзгартирдик"

U-23 Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Австралия U-23 ва Ироқ U-23 термалари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиндан сўнг,  Австралия U-23 термаси бош мураббийи Тревор Морган матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Жуда яхши ўйин бўлди. Бу учрашувда иккала жамоа ҳам вазиятлар яратди.  Ғалаба қозона олмадик. Аммо икки ўйинда ҳам очко олишни уддаладик. Бу эса яхши. Бизда икки очко бор. Кейинги босқичга чиқиш имконияти ҳам сақланиб турибди.

- Бугун рақиб ҳам яхши таассурот қолдирди. Шу ҳақида фикрингиз..

- Албатта, бугун Ироқ кучли ўйин тақдим этди. Ироқ таркибида бир нечта сифатли ўйинчилар бор экан. Техника, курашиш ва яна бир неча жиҳатлар бўйича улар ажралиб туришди.

- Бир киши кам бўлиб қолдингиз. Шу ҳақида фикрингиз...

- Ҳа, 17 дақиқадаги қизил карточка биз учун жуда қийин синов бўлди. Биз карточкадан сўнг кучни тўғри тақсимлаб, ўйин структурасини ўзгартирдик.

- Қайси футболчилар бу ўйинда яхшироқ ўйнади?

- Бу саволга жавоб бериш менга қийин. Йигитларим зўр ўйнашди. Ироқ термасининг сардори ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. 10 ва 11-рақамдаги ўйинчилар ҳам Ироқ учун кўп иш қилишди. 

- Қизил карточка карточка кўрсатилган муносабатингиз қандай

- Қарор қабул қилинганди. Биз ҳеч нима қила олмасдик. Камчиликда ўйнашга мослашдик. Вазиятни ҳали кўрмадим. Аммо ўйинчи ўша вазиятда тўпга ҳаракат қилмоқчи эди. Ҳакам томонидан қарор қабул қилинди. Биз эса бунга мослашишга мажбур бўлдик. 

- Жуда чиройли тарзда киритилган голингиз ҳақида гапирсангиз...

- Ҳеч ким кутмаганди. Аммо биз бу голга лойиқ эдик. Ўйинчи зўр ҳаракат қилди. Футболда бундай голларни кўриш ажойиб.

- Кейинги ўйинда иккита йўқотиш бор. Бу жамоага қанчалик таъсир ўтказади?

- Бизда 23 та ўйинчи бор. Уларнинг ҳаммасидан фойдаланишни ният қилганмиз. Ўзимизга ишонч юқори. Бу муаммо бўлмайди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика