RU

Последние новости

09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  1 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  10 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  12 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  9 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  14 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  122 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  850

Австралия Осиё Кубогини йирик ғалаба билан бошлади Новости

Австралия Осиё Кубогини йирик ғалаба билан бошлади

2015 йилги Осиё Кубогининг биринчи учрашувига ҳам етиб келдик.
"CA"да ўйинни жонли кузатиб бордингиз.

Осиё Кубоги-2015
"А" гуруҳи, 1-тур
Мельбурн, "AAMI Park" стадиони
Австралия - Қувайт 4:1
Голлар
: Т.Кейхилл 33, Франжич 44, М.Единак 61 (пен.), Ж.Троизи 90+2 - Ҳ.Фадҳел 8

Австралия: Райан, Франижич, Сейнсбри, Спиранович, Бехич, Единак, Луонго (М.Брешиано 84), Троиси, Леки, Круз (Бернс 72), Кейхилл (Журич 65).

Қувайт: Ҳуссайн, Ҳажри, Қаҳтони (Ал-Мутва 75), Салоҳ, Азиз, Алебраҳим, Султон, Ал-Энзи, Файсал, Ал-Мақсид, Ҳамид.

Огоҳлантиришлар: Ҳ.Фадҳел 18, Ф.Зайид 47



                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Сизлар билан ушбу жуда қизиқарли ўтган учрашувни камина Толибжон Қосимов биргаликда кузатиб борди.

90+2. Гооооооолллл, Троизииии, 4:1.

90+1. Қувайт вакили ўнг томондан бирга-бир чиқиб бораётганда Мэтью Райян дарвозадан чиқиб хавфни бартараф этди.

90. Единак хуштакдан кейин дарвозага зарба бериб гол урди, бунинг учун сариқ олиши ҳам мумкин эди.

85. Зарбааааа, Ал-Рашидидан навбатдаги сейв.

84. Бугунги учрашувда битта гол урган ва голли пас берган Луонгонинг ўрнига Брешиано майдонга тушди.

83. Троизи қўполлик ишлатгани учун австралияликлар дарвозаси томон жарима зарбаси.

81. Лэккининг пасига ҳеч ким пешвоз чиқмади.

80. Бадр Ал-Мутвааа, яхши имконият бўлганди, самарасиз.

76. Ҳозиргина заҳирадан майдонга тушган Бурнс боши билан зарба берди, дарвоза тўсини қувайтликлар жонига оро кирди.

75. Қувайт терма жамоаси таркибида чап қанот ҳимоячиси Ал-Қаҳтонининг ўрнига ҳужумчи Бадр Ал-Мутва тушди.

71. Зарбаааа ва дарвозабондан супер сейв. Фаҳад Иброҳимнинг жуда кучли ва аниқ зарбасини Мэтью Райян қайтариб юборди.

69. Робби Крузе яна йиқилди, бет ҳам йўқ экан шу болада ҳадеб йиқилавераркан пенальти сўраб. ) Ўғри бўл, ғар бўл, инсофли бўл дейишармиди... ))

69. Қувайтнинг афсонавий ўйинчиси Бадр Ал-Мутва чигалёзди машқларини бажармоқда.

68. Қувайт гол урганидан сўнг уёғига туриб бера олмаяпти, "кенгурулар" анча кучли эканлигини амалда ҳам исботлашмоқда.

61. Пенальти. Гоооооооллллл, Единак 3:1. Робби Крузе ишлаган пенальтини Единак аниқ амалга оширди.

60. Метью Леккидан супер зарба ва дарвоза тўсини

59. Кейхиллдан зарбааа, дарвозабондан супер сейв

53. Ҳар икки терма жамоа аутни бир-бирларига совға қилишди.

47. Фаисал Зайид огоҳлантирилди.

Тим Кейхилл Австралиянинг охирги 12 та голидан 8 тасига муаллифлик қилган эди, у бугун ҳам гол урди.

Иккинчи бўлим бошланди, давом этамиз.


Биринчи бўлимдан кейинги статистика

Биринчи бўлим тугади.

Луонго бугун гол ҳам урди, голли пас ҳам берди.

44. Гооооооооолллл, Луонго 2:1. Франичнинг ўнг қанотдан узатиб берган тўпини Луонго дарвозага жойлаб қўйди.

41. Единак кичик жароҳат олди, замбллар чиқди майдонга

36. Австралия катта куч билан олдинга ўтишмоқда, босим уюштиришмоқчи.

33. Гооооооолллл, Тим Кейхилл 1:1. Луонгонинг пасидан сўнг Тим ҳисобни тенглаштирди.

31. Робби Крузе яхши вазиятга чиққан эди, лекин ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди.

29. Қувайтлик Ал Ҳажри жароҳат олиб майдонда ётибди, стадион эса "увилламоқда".

Сал аввалроқ Эрматов Кейхиллга нималарнидир тушунтирди, - "Роббенни "жиловлаганман", сен ким бўлибсан уни олдида" - дедиёв ))

20. Единакнинг зарбаси жонли деворга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

18. Гол урган Ҳусайн Фадҳел рақиблар фойдасига жарима зарбаси ишлади ва сариқ карточка олди. Хавфли нуқта.

14. Қувайт вакиллари навбатдаги хавфли зарбани амалга оширишди, Метью Райян ўз жойида.


Қувайтликлар голдан сўнг

12. Мезбонлар жарима зарбасидан фойдалана олишмади.

11. Fifa.uz да Австралиядан дарвозабон ва ҳимоячи олганларга алангали саломлар... ))

Мана сизга учрашувнинг ибтидоси, кутилмаган бошланиш. Қувайт бурчак зарбасидан унумли фойдаланди, Ҳусайн Фадҳел бош билан ҳисобни очди.

8. Гоооооолллллл. Ҳусайн Фадҳелллл 0:1.

3. Мезбонлар илк бурчак зарбасини амалга оширишди, самарасиз.

1. "Кенгурулар" рақиб дарвозаси олдига "бирров"га бориб келишди.

Ўйин бошланди, Кетдик...

- Сиз кимга мухлислик қиласиз? Биз чиройли ўйин ва хатосиз ҳакамликка мухлислик қиламиз. Эрматов бошқараётган ўйинда биз учун натижа ҳакамликдан кейинги планга тушади. )

- Австралия сариқ-яшил либосда, Қувайт кўк либосда, ҳакамлар бригадаси эса оч кўк-қора либосда.

- Энди эса мадхиялар янграмоқда, аввалига Қувайт сўнгра Австралия давлатларининг мадхиялари янграмоқда.

- ОФК расмийлари ҳар икки терма жамоа ўйинчилари билан танишиб чиқишмоқда.

- Ушбу учрашувни Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдухамидулло Расулов ҳамда қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровлар ёрдам беришади.


Очилиш маросими...

- ОК-2015 кубоги стадионга олиб чиқилди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари, Осиё Кубогининг илк учрашуви бошланиш арафасида. Австралия ҳамда Қувайт терма жамоалари ўртасида кечадиган баҳс Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика