RU

Последние новости

23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  0 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  2 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  6 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0

Австралия МТЖ бош мураббийи: "Қувайтга бориб ўйнаймизми ёки бошқа жойдами, фарқи йўқ. Биз жаҳон чемпионатига чиқмоқчимиз" Новости

Австралия МТЖ бош мураббийи: "Қувайтга бориб ўйнаймизми ёки бошқа жойдами, фарқи йўқ. Биз жаҳон чемпионатига чиқмоқчимиз"

18 ойлик танаффусдан сўнг Австралия терма жамоаси яна катта манзил сари йўлга чиқмоқда.

Марказлашган тартибдаги ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг иккинчи раунд қолган ўйинларини Австралия терма жамоаси Қувайтда ўтказади.

3 июнь. Австралия - Қувайт

7 июнь. Австралия - Хитой Тайпейи

11 июнь. Непал - Австралия

15 июнь. Австралия - Иордания

Австралия терма жамоаси 12 очко билан гуруҳда биринчи ўринда келяпти. Қувайт 10 очко билан иккинчи, Иордания ҳам 10 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Австралия Қувайтга йўл олишдан олдин БААда йиғин ўтказади. У ерда 29 май куни Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви мўлжалланган. "Соккерузлар" бош мураббийи Грехэм Арнольд ўз интервьюсида тайёргарлик режаси ҳақида сўзлаб берди. 

- "Биз бир неча кун олдин Қувайтга боришни режалаштиряпмиз, чунки маҳаллий об-ҳавога кўникишимиз керак. Бунинг учун Европа клубларидан миннатдорман, улар футболчиларимизни бирмунча эртароқ қўйиб юборадиган бўлишди. ФИФА кунлари то 31 майга қадар очиқ эмас. Бу дегани клублар хоҳласа футболчиларни бермаслиги мумкин, лекин биз вазиятни тушунтирган ҳолда Европа жамоалари билан иш олиб боряпмиз". 

- "25 май куни Дубайга кетамиз. Унгача қўл остимда 13-14 нафар легионер жам бўлади деб ўйлайман. Агар Қувайтдаги ўйинлар стартига 10 кун қолганида тўлиқ таркиб билан йиғила олсак, бу жуда яхши бўларди. ЖЧ саралаш баҳслари марказлашган тартибда давом эттирилади. Ўйинларни ўтказувчи сифатида Қувайт танландими, ҳозир буни муҳокама қилиш керак эмас. Биз ҳар қандай шароитга мослашишимиз даркор, зеро олдимизга жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган".

- "Осиёда 20та лойиқ жамоа жаҳон чемпионатига чиқиш учун кураш олиб боряпти. Бу дегани битта ўринга тўртта жамоа курашади. Арабларда иқлим биздагидан анча фарқ қилади. Шу боис ҳам Қувайтга кетишдан олдин БААда йиғин ўтказишни маъқул кўрдик", - дейди Австралия термаси устози.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика