RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  9 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Анвар Раҳимов: "Футбол ҳамма жойда бир хил, фақат мақсадлар ҳар хил бўлади" Новости

Анвар Раҳимов: "Футбол ҳамма жойда бир хил, фақат мақсадлар ҳар хил бўлади"

Ўзбекистон биринчи лигаси 34-тур учрашувларида Қувасойнинг "Цементчи" клуби ўз уйида Термизнинг "Сурхон" жамоасини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг "Цементчи" клуби футболчиси Анвар Раҳимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўз олдимизга қўйилган вазифани бажариб бўлган бўлсак ҳам "Сурхон" жамоасига қарши учрашув биз учун қийин бўлди. Нима бўлган тақдирда ҳам ўз уйимизда, мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозонишимиз шарт эди. Ушбу баҳсда омад бизга кулиб боқди ва ғалабани қўлга киритдик. Жамоада ички мухит анча яхши, футболчилар бир-бири билан иноқ. 

Футбол ҳамма жойда бир хил фақат мақсадлар ҳар хил бўлади. "Оқ-тепа"да ҳам мақсад олий лига эди, фақат у ерда бироз омад етишмади. "Оқ-тепа"да эришмаган орзуимга "Цементчи"да эришдим. Энди навбат олий лигада исботлашимиз қолди. Олий лигада олдимизга катта вазифа қўямиз", - дейди "Цементчи" футболчиси Анвар Раҳимов



Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика