Авазбек Ўлмасалиев: "Кейинги икки ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"
		
		04 ноя 2022 20:51
        Новости	
	 
				 
				Авазбек Ўлмасалиев: "Кейинги икки ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"
"Биз "Сурхон" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Турнир жадвалида икки жамоа ҳам ёнма-ён жойлашгани сабаб очко йўқотишга хаққимиз йўқ эди. Айтиш керакки, термизликларга қарши тактикамизни ўзгартириб ўйнашга қарор қилдик. Менимча, бу ўзини оқлади. Умуман олганда, жуда яхши ўйин ўтказдик.
Тўғриси, Фарруҳ голни нишонлаш вақтида ортиқча ҳаракат қилгани йўқ. Узоқ вақт ўйнагани йўқ. Сафга қайтиши ва гол ургани сабаб голини шу тариқа нишонлади холос. Нима бўлганда ҳам Фарруҳни сафга қайтиши ва голи билан табриклайман.
Олдимизда турган икки ўйинда ҳам ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Ушбу баҳсларда муваффақият қозониб, турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхшилашга эътибор қаратамиз.
Тўғриси, келгуси мавсум борасида ўйлаганим йўқ. Мавсумни яхши тугатиб олганимиздан кейин, бу ҳақда ўйлаб кўрамиз", - дея сўзини якунлади Ўлмасалиев.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии