RU

Последние новости

09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  2 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  6 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  4 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0

Авазбек Ўлмасалиев: "Иккита голимни, икки кишига бағишладим" Новости

Авазбек Ўлмасалиев: "Иккита голимни, икки кишига бағишладим"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 25-турида "Сурхон"ни ўз майдонида қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашувда Авазбек Ўлмасалиевнинг дубли, Хуршид Ғиёсовнинг пенальтидан урган голи  "Бунёдкор"га ғалаба келтирди. Майдон эгаларининг учта голига,  "Сурхон"дан Мурод Бобожонов битта тўп билан жавоб қайтарди. Мазкур баҳсдан сўнг дубль муаллифига айланган Авазбек Ўлмасалиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Ўйин ҳақида...

- Майдонда нималар бўлганини ҳамма кўрди. Осон ўйин бўлмаслигини билардик."Сурхон"нинг ўйини мавсум бошига қараганда яхши томонга ўзгарган. Суперлигада қолиш учун борларини беришлари аниқ эди. 

-" Бунёдкор" айни пайтда тарихдаги энг ёмон натижасини қайд этмаслик, яъни 4 ўрин курашмоқда. "Сурхон" эса Суперлигада қолиш учун. Ўйиннинг мухимлилиги яна нимада эди?

- Икки жамоага ҳам ғалаба керак эди, дея оламан. Айтганимдек, рақиб элитада қолиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. 

- Ушбу  баҳсда дубль қайд этдингиз ва Суперлигада гол урган ҳимоячилар қаторига қўшилдингиз. Голни кимга бағишладингиз?

- Иккита голни икки кишига бағишладим, десам муболаға бўлмайди. Жамоадошимиз Абдулла Абдуллаев яқинда қиз фарзандли бўлди. Биринчи навбатда ота-онамга бағишладим. Иккинчисини Абдулла Абдуллаевга.

- Олдинда жамоани "Пахтакор" га қарши кетма-кет иккита жуда қийин ўйин кутиб турибди. Ҳозирданоқ "Пахтакор" ни фаворитга чиқариб қўйишаётганига муносабатингиз қандай? "Бунёдкор" майдонда буни аксини исботлай оладими?

- Авваламбор ҳаммаси худодан. Насиб қилса ғалаба учун бор кучимизни ишга соламиз. Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиш вазифаси қўйилган. Ҳамма нарса майдонда ҳал бўлади.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика