"Атлетико"нинг янги мавсум учун мўлжалланган уй либосларига баҳо беринг
27 апр 2020 01:11
Новости
"Атлетико"нинг янги мавсум учун мўлжалланган уй либосларига баҳо беринг
Ижтимоий тармоқларда Мадриднинг "Атлетико" клуби янги (2020-21) мавсум уй учрашувларида фойдаланадиган либосларнинг суратлари пайдо бўлди.
Суратлар Footy Headlines порталига жойлаштирилган.


Либослар анъанавий қизил-оқ рангда, чизиқли дизайн асосида ишланган. Янги тўпламнинг ўзига хослигини чизиқларнинг тўлқинсимон шаклида кўришимиз мумкин. Шунингдек, футболканинг ён томонларида тўқ кўк чизиқлар пайдо бўлади, ёқаси эса бир хил рангда тайёрланади.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико"нинг техник ҳомийси Американинг Nike компанияси ҳисобланади. Тўпламнинг расмий тақдимоти май-июнь ойларига режалаштирилган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии