"Атлетико" Суаресга ўринбосар топди
25 янв 2022 23:55
Новости
"Атлетико" Суаресга ўринбосар топди
Мадриднинг "Атлетико" клуби "Эльче" ҳужумчиси Лукас Бойени сотиб олмоқчи.
Манбанинг хабарига кўра, 25 ёшли аргентиналик футболчи келаси ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Луис Суареснинг ўрнига "матрасчилар" учун асосий номзод ҳисобланади.
Қайд этилишича, "Атлетико" футболчини келаси ёзда сотиб олмоқчи. Бойенинг товон пули 25 миллион евро, аммо унинг клуби Сегундага тушиб кетса, бу нарх 10 миллионга тушади.
Жорий мавсумда Бойе Испания чемпионатида 17 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Аввалроқ футболчи "Рединг", ва "Торино" клубларида ҳам тўп сурган.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Комментарии