"Атлетико" руминиялик Молдован билан шартнома имзолади
25 янв 2024 01:52
Новости
Мадриднинг "Атлетико" жамоаси ўзининг расмий сайти орқали Бухарестнинг "Рапид" клубидан дарвозабон Хорациу Молдован трансфер қилинганини эълон қилди.
Томонлар 3,5 йиллик шартнома имзолашди. Клублар келишувнинг молиявий тафсилотларини ошкор қилишмади. Transfermarkt портали хабарига кўра, "матрасчилар" футболчи учун 800 минг евро тўлайди.
26 ёшли руминиялик жорий мавсум барча мусобақаларда 23 та ўйинда қатнашиб, 10 та ўйинни "қуруқ" ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии