"Атлетико" жамоа сардори Кокенинг "Барселона"га қарши ўйин учун дисквалификация қилингани борасида шикоят қилмоқда
29 июн 2020 16:40
Новости
"Атлетико" жамоа сардори Кокенинг "Барселона"га қарши ўйин учун дисквалификация қилингани борасида шикоят қилмоқда
"Атлетико" Ла Лигани "Барселона"га қарши ўйинда Кокенинг дисквалификация қилинганига эътибор қаратишга чорламоқда.
Испаниялик футболчи "Алавес" (2:1)га қарши ўйинда 2019/20 йилги мавсумдаги бешинчи сариқ карточкасини олди. Мадрид клуби ўша вазиятда тўп ярим ҳимоячининг қўлига тасодифан тегиб кетганини таъкидламоқда. Ҳақиқатдан ҳам тўп Кокенинг елкасидан сўнг қўлига тегиб кетганди. Ўша вазиятда ҳакам пенальти белгилади, аммо клуб сариқ карточкани жуда ҳам ортиқча деб ҳисобламоқда.
Шунингдек "Барселона"га қарши ўйин олдидан "Атлетико" бош мураббийи муҳим футболчилардан бири, марказий ҳимоячи Стефан Савичнинг хизматларидан фойдалана олмайди. Черногориялик ўйинчи ҳам "Алавес"га қарши ўйинда огоҳлантирилган ва битта ўйинга дисквалификация қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Атлетико" ўйини эртага бўлиб ўтади.
Комментарии