"Атлетико" ҳимоячиси сафга қайтди
12 сен 2023 18:51
Новости
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Хосе Хименес умумий гуруҳ машғулотларига киришди, деб хабар берди AS.
Футболчи клуб ўйинларигача тайёр бўлиши керак.
Уругвайлик футболчи июль ойида жароҳат олган, бу эса уни жамоанинг мавсумолди машғулотларини ва Ла Лигадаги дастлабки 3 ўйинни ўтказиб юборишга мажбур қилганди. Ўтган мавсумда 28 ёшли марказий ҳимоячи Испания чемпионатида 28 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урган.
"Атлетико" навбатдаги ўйинини 16 сентябрь куни сафарда "Валенсия"га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Комментарии